UZ

Сўнгги янгиликлар

13:02Ёш қаламкашлар диққатига! Севимли жамоаингиз ҳақида мақола ёзишни истайсизми?   1 12:58Олим Толибжонов "Шўртан" - "Навбаҳор" учрашувида қандай хатоларга йўл қўйган?  1 12:40Ашхобод. Ўзбекистонлик спортчиларнинг иштирокларидан LIVE  0 12:40Хитойда стадион қўриқчилари футболчиларни калтаклашди  2 12:37Миллий терма сокин тин олди. Ўсмирлар ҳам чарчади. Эски раҳбарият янгилар билан жавлон уришга тайёрми?   19 12:29Олий лига. 19-турнинг қолдирилган ўйинларини бошқарувчи ҳакамлар маълум бўлди  3 12:23Бартра: "Боруссия" "Реал" билан тенг кураш олиб бормоқчи"  5 11:59"Челси" "Атлетико"га 1000та чиптасини қайтариб берди. Нега?  4 11:55Биринчи лига. «Нурафшон»га техник мағлубият ёзилди  6 11:37"Зенит" мухлислари "Краснодар" стадионидаги ўриндиқларни ёқиб юборишди. Бунга нима сабаб бўлди? (+ФОТО)  21 11:34"Ашхобод-2017". Ўзбекистон финалда Эрон билан ўйнайди  21 11:11Бу яна нимаси? ПСЖ Каванига пенальти тепмаслик учун 1 млн. евро таклиф қилди  42 11:03Баллак: "Хамеснинг бир устунлиги бор: Унинг Анчелотти билан муносабатлари жуда яхши"  2 10:27Месут Озил Манчестерга кўчиб ўтиш ниятида  14 10:05FIFA18да "Реал Мадрид"нинг қайси афсоналари бор? ФОТО  6

14 авг 16:38
Янгиликлар

Биринчи лига. 2-тур олдидан

Эртага биринчи лиганинг иккинчи босқичидан ўрин олган 2-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалининг энг юқори поғонасида бораётган “Машъал” навбатдаги турни ҳам сафарда ўтказади. Муборакликлар Тошкентда “Оқтепа” меҳмони бўлишади. Олий лигага чиқиш учун даъвогарлардан бири бўлиб турган “Андижон” ўз уйида “Хоразм” билан куч синашади. Учинчи ўринда бораётган “Зарафшон-ПФК” эса “Янгиер” ўрнига қўшилган “Истиқлол” билан куч синашиб кўради. Қуйида эртанги баҳслар олдидан имкониятлар борасида тўхталиб ўтамиз.

2-тур. 15 август, пайшанба
«Истиқлол» (Тошкент) – «Зарафшон-ПФК» (Навоий)
Ҳакам:
Р. Тошмуҳамедов (Нукус)
Имкониятлар: 50-50
“Истиқлол” ўтган турда йирик ҳисобда зафар қучди. Қизиғи, “Зарафшон-ПФК” ҳам йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Гарчи “Истиқлол” бу турни яна ўз майдонида ўтказса-да, зарафшонликлар билан кечадиган баҳсда осон бўлмайди. Шу боис имкониятларни тенг деб баҳоладик.

«НБУ-Осиё» (Тошкент) – «Регистон» (Самарқанд)
Ҳакам:
А. Рубаков (Тошкент)
Имкониятлар: 70-30
“НБУ-Осиё”нинг ўтган турда йирик ҳисобда ютқазиб қўйиши жамоани эсанкиратиб юборган бўлиши табиий. Шу боис Мухтор Қурбонов шогирдлари тезда ўзларига келиб олишлари учун ҳам “Регистон”ни мағлуб этишга ҳаракат қилишади. Бу ўйинда “банкчилар”нинг имконияти юқори баҳоланмоқда.

«Пахтакор-2» (Тошкент) – «Спартак» (Бухоро)
Ҳакам:
Н. Қосимов (Қарши)
Имкониятлар: 50-50
Иккаласи ҳам ёш ва курашга чанқоқ жамоа. Бу йил айниқса, Усмон Тошев бошчилигидаги “Спартак” чиройли ўйин намойиш этяпти. Ўз навбатида “Пахтакор-2”дан ҳам ҳар нарсани кутса бўлади. Назаримизда, мазкур курашда имкониятлар тенг.

«Оқтепа» (Тошкент) – «Машъал» (Муборак)
Ҳакам:
И. Гармашов (Тошкент)
Имкониятлар: 40-60
“Машъал” олий лигага чиқиш учун асосий даъвогар бўлиб турибди. Шу боис жамоа олдига ҳар бир учрашувда фақат ғалаба қозониш вазифаси қўйилган. Албатта, “Оқтепа”нинг ўз майдонида енгилмас эканлигини биламиз, аммо салоҳият жиҳатдан “Машъал”нинг устун эканлигини унутмайлик.

«Андижон» (Андижон) – «Хоразм» (Урганч)
Ҳакам:
О. Тўйчибоев (Тошкент)
Имкониятлар: 60-40
“Андижон” аввалги турда “Орол” дарвозасига еттита тўп киритишнинг уддасидан чиқди. “Хоразм” эса кичик шов-шувни юзага келтириб, “Қўқон-1912” устидан ғалаба қозонди. Аммо навбатдаги беллашувда урганчликларга осон бўлмайди, чунки “Андижон” муддатидан олдин олий лигага чиқишга ҳаракат қилмоқда.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Орол» (Нукус)
Ҳакам:
Б. Юлчараев (Гулистон)
Имкониятлар: 65-35
“Қўқон-1912”нинг аввалги баҳсда ютқазиб қўйгани кутилмаган ҳолатмиди ё йўқми, буни эртага билиб олишимиз мумкин. “Орол”нинг имкониятлари маълум, жамоа бир амаллаб мавсумни ўтказмоқда. Бу жамоа кўпинча уй учрашувларида очко олишга ҳаракат қилади.

«Косонсой» (Косонсой) – «Шердор» (Самарқанд)
Ҳакам
: А. Раҳимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Турнир жадвалида бир-бирига яқин поғоналарда бораётган жамоалар баҳси. Савияси бир-бирига яқин жамоалар ўртасидаги учрашувда имкониятлар тенг баҳоланмоқда. Шу боис ким ғалаба қозонишини олдиндан тахмин қилиш қийин.

«Чуст-Пахтакор» (Чуст) – «Аланга» (Косон)
Ҳакам:
Ш. Ҳакимов (Андижон)
Имкониятлар: 50-50
Косоннинг “Аланга” гарчи охирги ўринларни эгаллаб турган бўлса-да, бош мураббий Дилшод Андаев футболчиларни сафар ўйинларига қандай тайёрлашни билади. “Аланга” ўтган турда яхши тўп сурган бўлишига қарамай, охирги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли аламли мағлубиятга учради. Лекин “Чуст-Пахтакор”нинг ўз майдонида тўп суришини ҳам унутмайлик.

Хайрулла Холиқов
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

"ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик! "ЧатBall" лойиҳасининг бугунги кун мавзуси: Келинг танишайлик!
Янги лойиҳамиз ҳақида хабар берган эдик. Сайтимиз ўқувчилари, айнан...  351
Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади Олий лига. 22-тур. "Насаф"дан 6:0, "Қўқон-1912"дан 0:3, "Нефтчи" яна юта олмади
Бугун олий лигада 22-тур ўйинлари давом эттирилди.  275
"Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда! "Ашхобод-2017". Футзал: Ўзбекистон финалда!
Туркманистон пойтахти Ашхободда Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари...  242
ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо... ЎФФ хорижлик мураббийга таклиф билан чиқди, аммо...
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе Ўзбекистон...  189
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: