UZ

Сўнгги янгиликлар

21:53"Турон" футбол клуби ёш футболчилар учун танлов эълон қилади  0 21:47Дунёнинг энг яхши марказий ярим ҳимоячиси ва вингери аниқланди. Рўйхатда Азар, Окампос ва Грилиш ҳам бор (ESPN)  0 21:28А Серия. Роналду – ноябрь ойининг энг яхши ўйинчиси  2 21:17Месси Парижга кўчади (ESPN)  6 21:03Остон Ўрунов "Спартак"ни тарк этиши тўғрисида янгиликлар тарқалди. Бу хабарлар фейкми?  10 20:40Муса "Галатасарой" билан келишиб олди  0 20:13Европа Лигаси. Туркиялик футболчи — ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси  0 19:58АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум бўлди  7 19:37ESPN дунёнинг энг яхши ҳужумчиларини эълон қилди  41 19:35Диёра Хабибуллаева: "Финалда бор имкониятимизни ишга соламиз"  1 19:33Биринчи лига. Сўнгги тур ҳакамлари ва ушбу турни ўтказиб юборадиган футболчилар  0 19:29Ўзбекистон кубоги. Финални Розиябону Юсупова бошқаради  7 19:20АПЛ. Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум бўлди  4 18:47Хюсай "Рома"га ўтишга яқин  0 18:23Жоржиньо учун икки топ-клуб даъвогарлик қилмоқда  3

Биринчи давра статистикаси. Умуман пенальти тепмаган "Шўртан" ҳақида Янгиликлар

Биринчи давра статистикаси. Умуман пенальти тепмаган "Шўртан" ҳақида

Кечадан бошлаб олий лиганинг иккитадан клубнинг дастлабки давра статистикаси сайтимиздан ўрин ола бошлади.
Дастлабки кунда “Қизилқум” ва “Бунёдкор”нинг статистикаси билан таништирдик, навбат “Шўртан”га етиб келди.

Ғузорнинг “Шўртан” клуби дастлабки даврада 3 марта ғалаба қозонди ва  1 марта дуранг ўйнади. Жамоа 9 бора рақибларга имкониятни бой бериб қўйишди. Клуб ортда қолган 13та ўйинда рақиблар дарвозасига 8та гол урди (биринчи даврадаги энг паст кўрсаткич) ва 18 марта тўп ўтказиб юборди. “Шўртан” 10 очко билан дастлабки 13-ўринда тугатди.

Жамоа ўз майдонида ўтган ўйинларда 5та гол урган, сафарда эса рақибларни 3 марта ранжитган. Клуб 6та ўйинда рақиб дарвозасига йўл топа олмаган. Ўз навбатида уч бор рақибларга гол уришга имкон бермаган. “Шўртан” дастлабки даврада икки бор йирик ҳисобда (0:3) ютқазди – “Локомотив” ва “Насаф”га. Ғузорликлар сафида жами 22 нафар футболчи майдонга тушган, уларнинг иккитаси легионер ҳисобланади (Артурос Фоменко ва Павел Леус).  

Барча ўйинларда Обид Жўрабоев, Дилявер Абибуллаев ва Аббос Омонов иштирок этишди. Жамоа сафида майдонга тушган энг ёш футболчи 1993 йилда туғилган Бобур Тўраев бўлди. “Шўртан” таркибида иккитдан гол урган Абибуллаев, Жўрабоев ва Фоменко клуб тўпурари бўлишди. Клуб футболчиларига биринчи даврада жами 31 марта сариқ карточка кўрсатилди. “Шўртан” биринчи даврада умуман пенальти тепмаган ягона клуб бўлди. Ўз навбатида рақиблар икки бор “Шўртан” дарвозаси пенальтини амалга оширишган.

Бугун кечроқ “Локомотив” клубининг статистикаси берилади.
 

Футболчи

Амплуа

Ў

Дақ

Гол

СК

ҚК

Жўрабоев Обид

Ҳим

13

1162

2

2

0

Абибуллаев Дилявер

Яҳм

13

1139

2

1

0

Омонов Аббос

Яҳм

13

956

0

4

0

Соломин Павел

Ҳуж

13

866

1

3

0

Алиқулов Асрор

Ҳим

12

1080

0

0

0

Крушельницкий Ярослав

Ҳим

12

1035

0

4

0

Пономарев Вячеслав

Ҳим

12

823

0

2

0

Востриков Александр

Яҳм

12

614

0

1

0

Фоменко Артурас

Ҳуж

11

633

2

2

0

Корнейчук Александр

Дар

10

900

0

1

0

Отахонов Иброҳим

Яҳм

10

417

0

3

0

Отақулов Жамол

Ҳим

8

643

0

1

0

Раимқулов Шавкат

Ҳим

8

529

0

2

0

Қодирқулов Ботир

Яҳм

8

512

0

1

0

Жумабоев Шукур

Яҳм

7

325

0

1

0

Раупов Зохид

Ҳуж

6

540

0

1

0

Леус Павел

Дар

3

270

0

0

0

Тўраев Бобур

Яҳм

3

144

0

1

0

Каримов Олимжон

Яҳм

2

180

0

1

0

Муртазоев Ҳумоюн

Ҳуж

1

57

0

0

0

Хазигалиев Ильнур

Яҳм

1

37

0

0

0

Интизомов Элёр

Ҳим

1

8

0

0

0

Ўйинлар 13
Голлар 8
Ўз уйидаги голлар 5 (62,5%)
Меҳмондаги голлар 3 (37,5%)
Ўтказиб юборилган голлар 18
Ўз уйида ўтказилган голлар 6 (33,33%)
Меҳмонда ўтказилган голлар 12 (66,67%)
Ўртача урилган гол 0,62
Ўртача ўтказилган гол 1,38
Уйда жамғарилган очколар 7/18 (38,89 %)
Сафарда жамғарилган очколар 3/21 (14,29 %)
Энг йирик ғалаба 2:0 - Қизилқум
Энг йирик мағлубият 0:3 - Локомотив, Насаф
Гол ўтказилмаган ўйинлар сони 3 (23,08%)
Гол урилмаган ўйинлар сони 6 (46,15%)
Иродали ғалабалар 0
Иродали дуранглар 1
Йирик ғалабалар 0
Йирик мағлубиятлар 2
Автоголлар (урилган/ўтказилган) 1 / 0
Огоҳлантиришлар (ўртача) 31 (2,38)
Четлатиш (ўртача) 0 (0)
Майдонга тушганлар (чет эллик) 22 (2)
Томошабинлар сони (жами/ўртача) 46152 / 3550
 

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика