Бир нечта ўйинларни ўтказиб юборган Месси қачон сафга қайтади?
26 авг 2024 14:30
Янгиликлар
Бир нечта ўйинларни ўтказиб юборган Месси қачон сафга қайтади?
"Интер Майами" бош мураббийи Херардо Мартино жароҳати туфайли жамоанинг бир қанча ўйинларида қатнашмаган ҳужумчи Лионель Мессининг аҳволи ҳақида маълумот берди.
"Месси аллақачон тўп билан ишлаяпти, унинг қайтиши эса вақт масаласи. У тез орада ўйинга қайтади деган умиддамиз", – деди Мартино.
Месси 2023 йилнинг ёзидан буён "Интер Майами"да ўйнамоқда. Бу даврда у барча турнирларда 29 учрашувда қатнашиб, 25 та гол ва 16 та голли узатмага муаллифлик қилди. Футболчининг клуб билан амалдаги меҳнат шартномаси 2025 йилнинг охиригача амал қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар