UZ

Сўнгги янгиликлар

21:59"Хаддерсфилд" - Англия премьер-лигасига чиқди  5 21:20Дибала шуғулланишнинг ғалати услубидан фойдаланмоқда  6 20:58"Манчестер Сити" "Бенфика" дарвозабони учун рекорд даражада пул таклиф қиладими?  4 20:35Соғлом турмуш - фаровон ҳаёт гарови  1 20:32Филипп Лам "Бавария" Шон-шуҳрати музейидан жой олди + ФОТО  3 20:04Марко Верратти ПСЖда қолмоқчи  7 19:38Ромарио: "Кройф ва Гвардиоласиз "Барселона" бўлмасди"  6 19:09Нолито "Манчестер Сити"дан кетмоқчи  0 18:45Раванелли: "Буффон Роналдудан кўра "Олтин тўп"га муносиброқ"  14 18:23Ҳафтанинг спортга оид энг ажойиб суратлари  1 18:14"Реал" тез орада янги футболчини таништиради (фото)  21 17:43Конте: "Челси"да МЮ, "Сити" ёки "Арсенал"дагидек таркиб йўқ эди"  20 17:39Олий лига. 12-турнинг иккита ўйинида ўтган йилги ҳисоб такрорланди   2 17:36Olamsport: Ўзбекистондаги муз саройи, Истомин кўтарилди ва бошқа хабарлар  0 17:27ВИДЕО. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 1:1  11

16 окт 09:41
Янгиликлар

Бир ғалаба ва ҳозирча иккинчи ўриндамиз

Миллий терма жамоамиз ўзининг навбатдаги расмий учрашувини Вьетнам термасига қарши ўтказиб, 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Осиё Кубоги-2015 саралаш босқичидан ўрин олган бу ўйинда устунлик асосан вакилларимиз томонида бўлди. Бу кутилган ҳол эди, негаки Вьетнам ҳали бизнинг даражамизга чиққани йўқ ва буни ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Миржалол Қосимов ҳам айтиб ўтди.

Терма жамоамиз ниҳоят саралашнинг учинчи турига келиб дастлабки ғалабани қўлга киритди. Аввалги икки ўйинда бир дуранг ва бир мағлубият қайд этгандик. Дастлаб Гонконг билан Тошкентда дуранг ўйнаган бўлсак, кейин сафарда БААга ютқаздик. Навбатдаги беллашувда эса омад биз томонда бўлиб, Вьетнамни 3:1 ҳисобида доғда қолдирдик.

“Пахтакор” марказий стадионида кечган баҳс у қадар шиддатли кечмади. Тўғри, уч очко қўлга киритилди, лекин шу кунги ўйинда терма жамоамизнинг асл кучи кўринмади. Эҳтимол бу рақибнинг номи билан боғлиқ бўлиши мумкин. Чунки ўйиндан кейинги матбуот анжуманида терма жамоа бош мураббийи ҳам баъзи вазиятда йигитлар рақибни менсимасдан тўп сурганини таъкидлади. Рақибни менсимаслик – ҳар доим бўладиган ҳолат. Бундан воз кечиш жуда қийин. Бу ҳақда қанча кўп гапирилмасин, барибир футболчилар Вьетнамни менсимай майдонга тушаверишади. Ҳатто сафарда бўладиган ўйинда ҳам.

Қўлга киритилган дастлабки ғалаба бизга очколаримизни тўрттага етказиб, гуруҳ жадвалида иккинчи ўринга кўтарилиб олиш имконини берди. Биринчи ўринда бораётган БАА ҳисобида 9 очко бор ва уларни қувиб ўтиш осон бўлмайди, қолаверса, БААнинг қаердадир очко йўқотишига ишониш қийин. Шу боис бизни умидлантираётган ягона нарса иккинчи ўринни эгаллаб ҳам гуруҳдан чиқиш бўлиб турибди.

Жаҳон чемпионати йўлланмаси қўлдан бой берилганидан сўнг Осиё Кубоги чиптасини йўқотишга ҳаққимиз қолмади. Мундиал амалга ошмай қолди, аммо 2015 йил Австралияга бормасликка ҳаққимиз йўқ. Аслида Осиё чемпионати йўлланмасига эга чиқиш ҳозирги шароитда у қадар мураккаб эмас, бир ёзувчи тили билан айтганда “Нима бизга Вьетнам билан Гонконг?”. Шундай экан, кейинги икки ўйинни сафарда ўйнашимиздан қатъий назар, Гонконгни ҳам, Вьетнамни ҳам юта оламиз. Бунга ишонч комил. Келинг, ана, гуруҳдан ҳам чиқдик дейлик. Лекин шу билан ҳаммаси жой-жойига тушган бўладими?

Масалан, мени натижа эмас, кўпроқ иш жараёни қизиқтиради. Кечаги ўйинда терма жамоа ўйнаган пайтдаги футбол муҳити сезилмади. Учрашув расмий қайдномани тўлдириш сифатида ўтди-кетди. Терма жамоада иш қизғин кетмаётганинга бир нечта мисолларни келтириш мумкин. Аввало ўртоқлик учрашуви ташкил қилинмагани. Терма жамоалар маркази тузилди-ю, лекин бу ташкилотнинг амалга ошираётган ишлари унчалик кўзга ташланмаяпти. Бошқа ёшдаги терма жамоалар учун турли турнирлар, ўртоқлик учрашувлари ташкил этиб берилмоқда. Аммо миллий терма жамоага келганда марказ ақалли битта ўртоқлик ўйинини ҳал қилиб бера олмади. Натижада терма жамоа “Бунёдкор” билан ўйнашга мажбур бўлди.

Бундан ташқари, кечаги учрашувда асосий таркибда илк бор майдонга тушган Илҳом Юнусовнинг формаси ўзига катталиги (фикримизча, у Шоҳруҳ Гадоевнинг аввалги ўйинларда кийган формасини кийиб тушган бўлса керак), марказнинг лоақал шу футболчи учун мос ўлчамдаги форма топиб бера олмагани кўпчиликнинг кулгусига сабаб бўлди. Мана икки мисолнинг ўзиёқ ташкилотда ишлар ўта лоқайдлик ҳамда бефарқлик билан олиб борилаётганига сабаб бўла олади.

Федерациядагилар терма жамоа учун барча шароитларни яратиб беряпмиз деганда нимани назарда тутишади ҳайронмиз. Терма жамоалар маркази тузилганидан бери танқид қилинмоқда, лекин барибир вазият ўзгармасдан ҳаммаси “эски ҳаммом – эски тос”лигича қолмоқда. Гапнинг индаллосини айтганда, иш жараёни айтарли кўзга ташланмаяпти. Аммо Вьетнам билан ўйинда кишини хурсанд қиладиган жиҳатлар ҳам кўзга ташланди. Бу аввало Сардор Рашидовнинг майдонга тушиши ва ўзининг дебютидаёқ гол уриши билан боғлиқ. Умуман олганда, Сардор ўзидан ёмон таассурот қолдирмади. Лекин “Насаф” сафида ёрқин ўйин кўрсатаётган Илҳом Юнусов термага жамоага киришиб кета олмади. Натижада Қосимов уни биринчи бўлимдаёқ алмаштирди.

Бошқа футболчилар эса қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Ҳеч ким ажралиб турмади. Вьетнам билан ўйинда ғалаба кўпроқ футболчиларнинг индивидуал ҳаракатлари эвазига қўлга киритилди десак бизнингча тўғрироқ бўлади. Шу боис ҳам биз Вьетнам ва Гонконгдан айнан индивидуал томондан кучлимиз, жамоавий ўйинни шакллантириш учун эса ҳали кўп ишлар қилиниши керак. Аслини олганда, Миржалол Қосимовга жамоавий ўйин борасида бош қотириш кўп ҳам зарур эмасга ўхшайди. Чунки ЎФФ раҳбарининг айтишича, барибир кейинги йилдан терма жамоада янги бош мураббий иш бошлайди. Шундай экан, Қосимов сафарда Вьетнам билан Гонконгни (ўйинлар 15 ва 19 ноябрь куни ўтказилади) ютиб берса бўлгани, жамоавий ўйин борасида яхшиси янги келадиган мураббий кейинроқ бош қотираверади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди Олий лига. 12-тур. Бугунги барча ўйинлар ўз ниҳоясига етди
Бугун юртимизнинг беш стадионида олий лиганинг 12-туридан ўрин олган...  109
Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО Ёшларимиз ўртоқлик баҳсида Россияга ютқазиб қўйишди + ФОТО
Ўзбекистон U-21 ва Россия U-21 ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтди.  90
"Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО "Барселона" - кетма-кет учинчи бор Испания кубоги соҳиби! ФОТО + ВИДЕО
Испания кубоги финалида "Барселона" "Алавес"...  70
Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади Олий лига. 12-тур. Бугунги ҳамма ўйинлар тугади
Бугун олий лиганинг 12-туридан ўрин олган 3та учрашув бўлиб ўтди.  63
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: