"Билмайман, мураббийдан сўранг". Де Лигт — нега ўйнамаётгани ҳақида

Sherzod Nurmatov
17 сен 2023, 14:54
"Бавария" ҳимоячиси Маттейс де Лигт жорий мавсумда кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани хусусида гапирди.


"Нега мен дастлабки дақиқаларданоқ ўйнамаяпман? Билмайман, бу ҳақда мураббийдан сўрашингиз керак. Мураббий нимани хоҳласа шуни қиламан, шунинг учун охирги икки ўйинда 1 ва 6 дақиқа ўйнадим. Мен қила оладиган ягона нарса – бу майдонда ўзимни кўрсатиш. Қолган ҳаммаси – мураббийнинг қарори", – деди де Лигт.

Нидерландия терма жамоасининг 24 ёшли ҳимоячиси жорий мавсум Бундеслигада 4 та ўйин ўтказиб, жами 37 дақиқа ҳаракат қилди.

Аввалроқ "Бавария" бош мураббийи Томас Тухель де Лигтнинг ўйинидан қониқмаётгани хабар қилинган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sport1

Сўнгги янгиликлар

Барча ›