UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Бикмаев урмаган пенальти, Омар Момани карикатураси ва Жозе Моуринью билан учрашув - Элдор Шомуродов катта интервью берди Янгиликлар

Бикмаев урмаган пенальти, Омар Момани карикатураси ва Жозе Моуринью билан учрашув - Элдор Шомуродов катта интервью берди

Россиянинг Sport24 нашри муҳбири Данил Игнатов Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда "Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов билан учрашиб, интервью уюштирди.

- Осиё Кубоги 1/8 финали - Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятми?

- Албатта, бироқ миллий жамоамиз 1/8 финалдан ўтиши керак эди. Бунинг учун бизда имконият бўлди. Ҳозир терма жамоамиз кучли, аммо омад етишмади. Гуруҳдаги ўйинларда ишончли ҳаракат қилиб, босқични муваффақиятли якунладик, Австралияга қарши ёмон ўйнамадик деб ўйлайман. Пенальтилар серияси - бу лотерея.

Австралия жуда кучли жамоа. Аммо мағлубиятга учрамайдиганлар бўлмайди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳеч қачон австралияликларни мағлуб этмаган, аммо қачондир бу серия якунланади.


- Осиё Кубогининг 4та ўйинида 4та гол урдингиз.

- Ҳа, бу яхши, аммо биринчи навбатда жамоанинг натижаси муҳим. Агар гол урмаганимда ва жамоа 1/4 финалга чиққанида янада хурсанд бўлардим.


- Японлар дарвозасига урган голингиз чиройли чиқди. Бу қандай содир бўлди?

- Ўйин вақтида ўзгача бирор нарса қиламан деб ўйламагандим. Тўпни қабул қилдим ва вазиятни баҳоладим: Олдинда икки ҳимоячи, ёнимда ҳеч ким йўқ. Акс холда пас берган бўлардим, аммо ҳужумни ўзим якунлашга қарор қилдим.

Тўп ўнг оёғим остида эди. Ҳимоячи зарбамни тўсишини тушуниб, уни чапга олдим. Аммо ўша вазиятда посбон бироз дарвозасини тарк этганини кўрдим ва ўнг оёғимнинг ташқи қисми билан зарба беришга қарор қилдим. Чапда зарба бериш ноқулай бўларди.


- Австралияга қарши баҳснинг қўшимча вақтида ўрнингизга пенальтидан гол ура олмаган Марат Бикмаев тушди. Россияда Фёдор Смолов билан шундай воқеа бўлган ва у танқидлар остида қолиб кетган.

- Масъулиятли вазиятда гол урмасанг, одамлар ёмон гаплар айтишади, негатив реакция бўлади. Бу табиий. Аммо Марат айбдор эмас, у ўйиндан сўнг ўзини ёмон ҳис қилди. Биз уни жамоа билан қўллаб-қувватладик ва ҳозир ҳам қўллаймиз. Қўрқинчли ҳеч нарса содир бўлмади.


- Австралия ва Япония - доимо Осиё Кубогининг асосий етакчилари. Нега Қатар чемпион бўлди?

- Мен учун уларнинг чемпионлиги кутилмаган хол бўлди. ЖЧ-2018 саралашида ва Осиё Кубогидан олдин Қатар билан ўйнаганмиз ва ҳар сафар ғалаба қозонганмиз.

Ўшанда Қатарнинг ўйини яхши эди, аммо нимадир етишмасди. Ҳозир бу жамоани "Барселона"да ишлаган испаниялик мутахассис бошқармоқда. Шу билан бирга Осиё Кубогида уларга омад кулиб боқди.


- Осиё Кубогидан олдин Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланди. У қандай ўзгаришларни амалга оширди?

- Деярли ҳамма нарсани ўзгартирди, аммо асосийси - биз билан кўп мулоқотда бўлди. Купер - мотиватор. Бор куч билан ўйнашимизни талаб қилди ва бизга қуйидаги гапларни айтиб, мотивация берди: "Сизлар Осиё Кубоги ғолиби бўла оласиз!" Мақсадимиз шундай эди.

Эктор Купернинг ёрдамчилари кўп, аммо барча машғулотларни унинг ўзи ўтказади. У ҳимоячи бўлган, шу сабабли Осиё Кубоги олдидан кўпроқ ҳимоя устида ишладик. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси доимо ҳимояда ўйнади дея олмайман. Биз тўпни назорат қилдик, рақибга прессинг уюштирдик, қанот ҳимоячиларимиз ҳужумга қўшилишди. Купер бизга турнирга ҳимояда ўтириш учун келмаганимизни айтган.


- Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан сўнг Омар Момани сиз ва Ўзбекистон терма жамоаси посбони Игнатий Нестеровнинг карикатурасини чизди.

- Менимча, ўхшаган. Айтганча, Нестеровни "Осиёнинг Буффони" дейишади. У қитъанинг энг яхши дарвозабонларидан бири.


- Демак, Ўзбекистон терма жамоасида Буффон ва Месси бор, шундайми?

- Ахаха, билмадим... "Ростов"га ўтганимдан сўнг илк марта мени бундай аташди. Фикримча, мен Мессига ўхшамайман. Болалигимда каминага Фернандо Торрес ва Дидье Дрогба ёқарди.


- Жозе Моуриньючи? Қаерда у билан суратга тушдингиз?

- Осиё Кубоги тугаши билан "Ростов" сафига қайтиб, турнирда "Локомотив"га қарши 69 дақиқа ўйнадим ва мураббийлар штаби менга кичик танаффус берди. Тасодифан Москвада Моуринью билан учрашиб қолдим. Буни қарангки, Жозе менинг агентим Герман (Ткаченко)ни танир экан. Агентим билан учрашгани ресторанга боргандим, у ерда эса Моуринью ўтирибди! Бу учрашув мураббий Балашихдаги музда йиқилишидан олдин бўлган.

Уни жаҳоннинг энг яхши мураббийларидан бири деб ҳисоблайман. Айнан шу сабабли "Юнайтед"га эмас, "Челси"га мухлислик қилсам керак, ха-ха.


- Февраль охирида "Краснодар"ни Россия Кубогидан чиқариб юбордингиз. "Ростов" ушбу турнирда қанчалик узоққа бориши мумкин?

- Ўйин қийин бўлди, чунки бу танаффусдан кейинги илк учрашув эди. Аммо мухлисларимиз кўз ўнгида кучли рақибни мағлуб эта олдик. Олдинда "Локомотив" билан баҳс бор. Мақсадимиз ҳар бир рақибни мағлуб этиш.


- Кубокда битта ўйин бўлиши керакми ёки иккита - қай бири сизга кўпроқ ёқади?

- Иккита учрашув тарафдориман. Биринчи ўйинда ўйинимиз ўхшамаса, хатоларни тўғирлаш, кейинги босқичга чиқиш учун яна бир имкониятингиз бўлади.

Ўтган йили "Амкар"га мағлуб бўлиб, турнирни тарк этганмиз, бу фаолиятимдаги энг узоқ пенальтилар серияси бўлган. Ҳаётимда илк бор икки марта пенальти тепдим. Пенальтиларнинг иккинчи даврасига тайёр эмасдим. Шу сабабли гол ура олмадим... Ҳа, яна совуқ ҳам бўлган. Ўзбекистонда чемпионат ўйинлари кўпроқ иссиқ пайтларда ўтказилади.


- Кўпчиликнинг айтишича, "Ростов" - автобус эмиш. Шу сабабли жамоа етакчилардан очко олиб, аутсайдерлар билан қийналаётган экан.

- Ҳимояга эътибор қаратиш - нормал ҳолат. Аммо Ўзбекистон терма жамоаси каби ҳужум қиламиз, прессинг уюштирамиз. "Автобус" сўзидан хафа бўлмайман. Ўйин услубимиз фойда беряпти - асосийси шу. Гап-сўзлар учун 3 очко беришмайди.


- Мураббий Карпинни тасвирлаб беринг. У қандай мутахассис?

- Валерий Георгиевични туғилган куни билан табриклаганимизда, уни қувноқ инсон деб айтганман. Карпин - тактик ва жисмоний тайёргарлик бўйича энг яхши мураббийлардан бири. Назарий машғулотларда у бизга топ-клублар қандай ўйнашини - ҳимоядан қандай чиқиши ва ҳужумга ўтишини кўрсатиб беради.

Осиё Кубогидан кейин жамоадаги ҳамма мени голлар билан табриклади. Валерий Георгиевичнинг айтишича, унга ўйиним ёққан экан.


- "Ростов" қишда Гулиев ва Юсуповни Попов ва Еременкога алмаштирди.

- Футболчилар кетишига кўникиш керак. Аммо майдон марказида йўқотиш бўлмади, Еременкога қараб, уни икки йил футбол ўйнамаган футболчи дейиш қийин.

Попов йиғинларда дарвозабонлар ва мени ётиб туришга мажбур қилди. Оқлар ва кўклар ўртасидаги ўйинда мағлуб жамоа доимо жазоланади. 50 марта ётиб турдим! Бахтимга, буни сал кейинроқ бажариш мумкин.


- ОАВда сиз қишки трансфер ойнасида "Ростов"дан кетишингиз мумкинлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлди. Таклифлар бўлганмиди?

- Бу ҳақида фақат интернетда ўқидим, агентим ҳеч нарса дегани йўқ, раҳбарият ҳам. "Ростов" билан 2,5 йиллик шартномам бор. Рақобатдан қўрқмайман, шу ерда қолиб, ўйнашга муносиблигимни исботламоқчиман.

"Ростов"га ўтишимдан олдин Қатар клубининг қизиқиши ҳақида эшитгандим, аммо Россияни танладим. Кўпчилик пул туфайли Осиё жамоаларини танлашади, аммо Европада ўсишни истадим. Бироқ Одил Аҳмедовнинг айтишича, ҳозир Хитойда футбол яхши ривожланаётган экан. У ўйнайдиган "Шанхай СИПГ" дунёдаги энг яхши академиялардан бирини қурибди.


- Мавсум бошида майдон марказида ва ўнг қанот ҳимоясида ўйнадингиз. Бу позицияларда ҳаракат қилиш қийин бўлмадими?

- Бунгача чап қанот ҳужумчиси сифатида тўп тепганман, бироқ 4-2-3-1 схемасида. "Ростов"да 5 нафар ҳимоячи билан ўйнаймиз, шу сабабли қанот футболчисининг вазифалари бироз фарқ қилади. Асосийси - бироз кўпроқ югуриш керак. Аммо бу мен учун муаммо эмас.


- Қаерда туғилганингиз ҳақида маълумот йўқ.

- Термизда туғилганман, бу Сурхондарё вилоятида жойлашган Ўзбекистоннинг энг жанубий шаҳри. Ўша ерда футбол билан шуғулланишни бошлаганман, чунки оиламизнинг деярли барча вакиллари футболчилар. Отам Азамат қуйи лигада ўйнаган, амаким Илҳом - терма жамоада ўйнаган, "Насаф" билан ОФК Кубогини қўлга киритган ва "Бунёдкор"да Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлган. Ватанимда уларни яхши танишади.

Олти ёшимда машғулотларга боришни истаганман, аммо мени фақат биринчи синфда қабул қилишган. Аввалига шунчаки Термиздаги мактабда тўп тепганман, 11 ёшимда отамнинг дўсти - "Машъал" академияси селекционери мени кўриб қолган. У туфайли отам мен ва акамни кўрикка олиб борган. Биринчи ўйиндаёқ мени олиб қолишди.


- Акангизчи?

- Санжар 1991 йилда туғилган. Уйга қайтиб, Термиздаги маҳаллий жамоада ўйнади. Фаолиятини якунлаган. Ҳозир рус тили ва адабиётини ўрганяпти.

"Машъал" академиясида қийин бўлган. Уйимни жуда соғинганман. Баъзида уйга қайтиб кетишни истардим, аммо мақсадим футболчи бўлиш эди. Ўша пайтда "Машъал" академияси Ўзбекистондаги энг яхшилардан бири эди, унинг кўплаб тарбияланувчилари терма жамоада ўйнашган. Биз шунчаки мактабга бормас эдик, у ерда рус ва инглиз тили бўйича қўшимча дарсларда қатнашардик. Яна футбол машғулотлари.


- Натижада орзуингиз амалга ошди.

- "Машъал"нинг асосий жамоасида бор-йўғи 10та ўйин ўтказганман, асосан захирадан майдонга тушардим. Аммо "Бунёдкор"нинг ўша пайтдаги устози Сергей Лушан мени Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси орқали яхши танир эди. У туфайли энг кучли ўзбек клубига ўтдим.


- Исмоилов "Матч"га берган интервьюсида, Ўзбекистондаги баъзи майдонларда футбол ўйнаб бўлмаслигини айтган. Ҳозир ҳам шундайми?

- Шароитлар ҳақида маълумотга эга эмасман, олий лигада бундай эмас. Авваллари футбол ўйнаб бўлмайдиган майдонлар бўлган. Аммо ҳозир бунга Россиядаги каби жиддий қарашмоқда: Текширувчилар келиб, чим ҳолатига баҳо беришади. Агар майдон яхши бўлмаса, улар Суперлигада иштирок этишмайди.


- 2008-10 йилларда "Бунёдкор"да Ривалдо ўйнарди. Уни эслайсизми?

- Жамоа "Машъал" билан ўйнаганида уни қўлидан ушлаб майдонга олиб чиққанман. Ўша пайтда Ўзбекистон терма жамоасида ўйнаган Игнатий Нестеров, Александр Гейнрих ва Анзур Исмоилов мен учун юлдуз эди. Ривалдони кўриб шокка тушганман. Кечагина уларга тўп олиб берардим, бугун эса терма жамоада ўйнаяпман.

Рейтинг: +105   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика