"Бетис" ярим ҳимоячиси Себальос "Реал"ни танлади

Aslanov Jasurbek
8 июл 2017
"Бетис" ярим ҳимоячиси Даниель Себальос фаолиятини "Реал"да давом эттиришга қарор қилди.

Якшанба ёки душанба куни 20 ёшли футболчининг "Қироллик клуби"га ўтгани ҳақида эълон қилиниши мумкин.

Себальосга "Барселона" ҳам қизиқиш билдираётган эди. Себальос "Реал"ни танлади ва ҳозир испаниялик вакиллари "қаймоқранглилар" билан музокаралар ўтказмоқда.

"Қироллик клуби" ярим ҳимоячига асосий жамоадан жой кафолатлашмоқда ва у билан 5-6 йиллик шартнома тузиш ниятида.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: AS