"Бетис" "Реал" хавбеки учун 15 миллион евро тўлайди

Alisher
27 дек 2021, 10:16
"Бетис "Реал" ярим ҳимоячиси Дани Себальосни қишки трансфер ойнасида ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Бу ҳақда журналист Руди Галетти хабар бермоқда. Битим нархи бонусларсиз 15 миллион еврони ташкил этади.

25 ёшли футболчи жорий мавсум "Реал" таркибида умуман майдонга туширилмади. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Себальос "Бетис" тарбияланувчиси ҳисобланади, у "қироллик клуби"га 2017 йилнинг ёзида 16,5 млн евро эвазига ўтган эди. Дани шунингдек 2019-2021 йилларда "Арсенал"да ижара асосида тўп тепди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/RudyGaletti