

30 ёшли футболчи мавсум охиригача ижара асосида Лиссабоннинг "Бенфика" клубида ҳаракат қилади, бу ҳақда "бургутлар" матбуот хизмати маълумои берди.
Бернат – "Валенсия" тарбияланувчиси. У Париж клубига 2018 йилда бориб қўшилган.
Ҳимоячи ўтган мавсум парижликлар таркибида 28 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урган ва 4 та голли пас узатган.



