Бензема ва Винисиус ўзаро 8 марта пас алмашишди

Ла Лига 8-турида "Реал" "Уэска"ни (4:1) мағлуб қилди.

Винисиус Жуниор ўйиннинг 60-дақиқасида Эден Азар ўрнига майдонга тушди. Ярим соат ичида бразилиялик ва "Реал"нинг марказий ҳужумчиси Карим Бензема 8 бор бир-бирларини тўп билан таъминлашди.

Аввалроқ Чемпионлар Лигаси доирасидаги "Боруссия" (Мёнхенгладбах) билан ўйиннинг (2:2) танаффуси чоғида Карим Бензема ҳамюрти Ферлан Мендига тўпни Винисиусга оширмаслик тўғрисида кўрсатма бергани ҳақида хабар берилган эди.


Manba: Squawka Football