Бензема футбол тарихидаги энг яхши икки ҳужумчини айтди, улар орасида Роналду ва Месси йўқ

Оқил Абдубарноев
13 фев 2023, 21:45
Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема "Кимни футбол тарихидаги энг яхши ҳужумчи деб ҳисоблайсиз?", деган саволга жавоб берди.

"Тьерри Анри - афсона! Гарчи бразилиялик Роналдонинг ўйинларини кўриб вояга етган бўлсам ҳам, ундан кейинги ўринда Анрини эътироф этган бўлардим", - деди франциялик форвард.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема амалдаги "Олтин тўп" соҳиби саналади.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: onzemondial.com