Бьелса атрофидаги шов-шувлар барҳам топди: мураббий Уругвай терма жамоаси бошқарувида қолади

Sherzod Nurmatov
27 ноя 2025, 19:55
Марсело Бьелса Уругвай АҚШга кутилмаганда 1:5 ҳисобида мағлуб бўлганидан кейин жиддий танқидларга учраганига қарамай, терма жамоани бошқаришда давом этади.

Натижада Уругвай футбол ассоциацияси президенти Игнасио Алонсо жамоатчиликни Бьелса истеъфога чиқиш хавфи остида эмаслигига ва лойиҳа Уругвай учун ҳал қилувчи йил бўлган 2026 йилги Жаҳон чемпионатигача давом этиши ҳақида таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Алонсо Дарвин Нуньес ва Федерико Вальверде Бьелса мураббийликда қолса, миллий терма жамоада ўйнашни истамаслиги ҳақидаги миш-мишларни ҳам рад этди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: EL PAÍS Uruguay

Сўнгги янгиликлар

Барча ›