Беллингем яна бир мавсумни Дортмундда ўтказишга рози

Sherzod Nurmatov
18 апр 2023, 10:40
Англиялик иқтидор шошилиш учун сабаб кўрмаяпти.

Ярим ҳимоячи Жуд Беллингем 2023/2024 йилги мавсумда Дортмунднинг "Боруссия"сида қолишга тайёр, деб хабар берди "The Times". 

Англиялик футболчи 2023 йилнинг ёзида аниқ кетиши айтилганди. Бироқ Беллингем ўзига мос келадиган клубга ўтмоқчи. Ва агар бундай имконият бир неча ой ичида пайдо бўлмаса, у кутишга тайёр.

Беллингемга асосий даъвогарлар – "Реал", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед". 

"Ливерпуль" англиялик ярим ҳимоячининг трансфери 100 миллион фунт стерлингдан анча қимматга тушишини тушуниб, курашдан чиқиб кетди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times