Беллингем ва Родриго "Реал Сосьедад"га қарши ўйинни ўтказиб юборади

Omonjon To`xtamirzayev
25 апр 2024, 17:09
"Реал" ярим ҳимоячиси Жуд Беллингем ва вингер Родриго Силва "Реал Сосьедад"га қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Ушбу футболчилар ўйинолди машғулотида ҳам кўриниш бермаган.

Инглизда ошқозони билан муаммолари мавжуд, бразилияликда эса — грипп. Шунга қарамай, Родриго ўйин қайдномасига киритилган.

Шунингдек, умумий гуруҳга дарвозабон Тибо Куртуа ва ҳимоячи Ферлан Менди қайтган.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›