

"Ушбу мавсумда ЛаЛигада 5, ЕЧЛда эса бир ўйин ўтказдик. Барча 6 ўйинда ғолиб бўлдик, бундан мамнунмиз. Айни дамда "Реал" яхши ҳолатда, бироқ мавсумнинг бу қисмида ҳеч нимага эришмаймиз.
Олдинда узоқ мавсум кутиб турибди. Мақсадларимиз улкан, барча совринларга эга чиқишни истаймиз. Аммо рақобатчилар ҳам чакки эмас. Улар билан бемалол рақобат қила оламиз", - деди Беллингем.
"Реал" навбатдаги учрашувини бугун "Атлетико" майдонида ўтказади.



