UZ

Сўнгги янгиликлар

22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  7 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  1 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  4 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  12 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14

Бахтиёр Ёқубов: "Бухородаги ғалаба Ашурматовнинг туғилган кунига муносиб совға бўлди" Янгиликлар

Бахтиёр Ёқубов: "Бухородаги ғалаба Ашурматовнинг туғилган кунига муносиб совға бўлди"

Кеча олий лиганинг 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Сафарда тўп тепган "Навбаҳор" футболчилари шунга қарамай "Бухоро"ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб мавсумдаги дастлабки ғалабасини танътана қилди. Ўйиндаги иккинчи гол муаллифи Бахтиёр Ёқубов баҳс ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
 
- Гарчи "Бухоро"ни мағлубиятга учратган бўлсакда, ғалабага осонликча эришдик дея олмайман. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Рақиб жамоа ҳам ёмон эмас.
 
- Аслида ҳам "Бухоро"га фақат ғалаба учун боргандик. Чунки биринчи турда ўз майдонимизда "Локомотив"га имкониятни бой берганимиздан кейин сафарда уч очкони қўлга киритиш жуда муҳим эди. Қолаверса 25 март куни бош мураббий Бахтиёр ака Ашурматовнинг туғилган куни. У кишига муносиб совға тайёрлаш мақсадида барча йигитлар бир ёқадан бош чиқариб ғалаба учун астойдил ҳаракат қилдик. Худога шукур ниятимизга етдик.

- Захирадан тушганимнинг сабаби бу ўйиндан олдин туғишган опам оламдан ўтиб қолганди. Шу сабабли маълум муддат машғулотларда иштирок эта олмагандим. Гол урганимга келадиган бўлсак, бу тасодиф. Ҳаммаси омадга боғлиқ.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика