"Бавария" Зоммернинг ўрнига бошқа дарвозабон харид қилмоқда

Mirjalol Normatov
19 июл 2023, 00:50
"Бавария" яқин вақтлар ичида "Валенсия" посбони Георгий Мамардашвилининг трансфер ишларини якунлайди.

25 млн еврога баҳоланаётган посбон билан Мюнхен клуби 5 йиллик шартнома имзолаши кутилмоқда.

Мамардашвили сўнгги йиллар давомида "Валенсия" дарвозасини қўриқлади ва ушбу жамоа таркибида 63 ўйинда қатнашиб, 71 гол ўтказиб юборди ва 18 марта дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди.

Грузиялик посбон "Бавария"да "Интер"га кетаётган Янн Зоммернинг ўрнини эгаллайди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Leadersport