UZ

Сўнгги янгиликлар

14:50Эртага U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланади  0 14:45ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Қўқон-1912" - "Навбаҳор" 2:0  0 14:32Бугун намойиш этиладиган футболга оид кўрсатувлар жадвали (Setanta Sports, Спорт ТВ, Матч ТВ, Футбол ТВ)  3 14:13"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасидаги ғалати математика  9 14:12Бонуччи «Ювентус»га қарши ўйнамайди  1 13:52Хедира афсонавий ҳужумчилар билан бир сафда + ФОТО  2 13:49Olamsport: Истомин рейтингда кўтарилди, "Мерседес" муддатидан олдин ғолиб ва бошқа хабарлар  0 13:25ВИДЕО. Пеле: Афсонанинг туғилиши (тўлиқ фильм)  3 13:18Мбаппе улар қаторига қўшилди + ФОТО  15 13:10Карикатура: "Ливерпуль" vs Уго Льорис  5 13:05Спортчилар ижтимоий тармоқларда  1 12:57Интервью. Усейн Болт: "Мен Роналду учун овоз бераман"  5 12:54Вальверде "Барселона"нинг 7 нафар футболчисига 2 кунлик таътил берди  1 12:38Неймар: "Марсель"га қарши баҳсдаги четлатилишим адолатсизлик бўлди"  12 12:24Golden Boy-2017 ғолиби маълум қилинди  10

"Бавария" янги рекордлар оғушида Янгиликлар

"Бавария" янги рекордлар оғушида

Бугун Германия бундеслигаси 15-тур учрашувлари давом эттирилади.
Турнинг энг қизиқ ўтиши кутилаётган тўқнашувларидан бири Бремен шаҳрида жойлашган кўркам "Везер-Шатдион"да "Вердер" ҳамда "Бавария" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Ушбу учрашув кўплаб футбол ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда. Боиси "Вердер" устидан қозониладиган ғалаба туфайли Мюнхен супер-клуби бир нечта рекордларни янгилаш имконига эга бўлади.
 
Умуман олганда Германия бундеслигасида қайд этиладиган рекордларнинг ҳар иккисидан бири, албатта, "Бавария" билан боғлиқ бўлиши  ҳаммамизга аён. Ўтган турда Брауншвайгнинг "Айнтрахт" жамоасини 2:0 ҳисобида мағлуб этган "Голливуд ФК" 2013 йилда умумий тўпланган очколари сонини 87 та! га етказиб олди. Бу билан Мюнхенликлар 2005 йилда ўзлари томонидан ўрнатилган рекордни янгиладилар. Агар Мюнхен супер-клуби бугун "Вердер"ни мағлуб этишни уддаласа ёки дурранг натижа қайд эта олса, бу натижани янада яхшилаб олиш имконига эга бўлади. Қолаверса, "Бавария" бундеслига доирасидаги кетма-кет 39 ўйиндирки мағлубиятга учрамай келмоқда. Бугунги ўйинда эса 40 ғалабанинг қўлга киритилиши, эхтимол.

Жамоа бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳақида ҳам бироз сўз юртисак. Пеп Мюнхенга кўчиб ўтганидан буён ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамагани, диққатга сазовордир. У шогирдлари билан биргаликда мана 14 турдирки мағлубиятсиз серияни давом эттириб келмоқда. Навбатдаги турдаги ғалаба испан мураббийини янги рекорд сохибига айлантиради. Боиси бундеслига тарихида ҳали ҳеч бир мураббий жамоаси билан 15 та учрашувни мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказган эмас.

Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, "Голливуд ФК" охирги 25 та сафар ўйинида ҳам бирор марта мағлубиятга учрагани йўқ. Бу борадаги бундеслига рекорди ҳам айнан "Бавария"га тегишли. Мюнхенликлар 1985-1987 йиллар мобайнида 26 та сафар учрашувини мағлубиятга учрамаган ҳолда ўтказишган.
Демак, "Бавария" бугун яна бир қатор рекордларни янгилаш имконига эга. Аммо "бременлик машшоқлар" бунга имкон беришармикан? Бу саволга яқин соатлар ичида жавоб топиш имконига эгамиз.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   309
Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик... Бухородаги баҳсли пенальти, нопрофессионаллик...
Кеча Бухорода Олий лиганинг 25-туридаги энг эътиборга молик учрашуви...  196
Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди Бухорода стадион диктори Сергеевни Бабаян деб чақирди
Кеча бўлиб ўтган "Бухоро" - "Пахтакор"...  162
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: