"Бавария" "Сити"дан Саненинг Мюнхен либосидаги суратлари учун узр сўради. Трансфер ҳали амалга оширилмаган
03 июл 2020 10:19
Янгиликлар
"Бавария" "Сити"дан Саненинг Мюнхен либосидаги суратлари учун узр сўради. Трансфер ҳали амалга оширилмаган
Немис клуби матбуот хизмати хатоликка йўл қўйди.
"Бавария" "Манчестер Сити"дан расмий трансфер бўлиб ўтмаган бўлса ҳам, "шаҳарликлар" ярим ҳимоячиси Лерой Саненинг Мюнхен клуби либосидаги суратларини эълон қилгани учун узр сўради.
Футболчининг суратлари "Бавария" сайтининг араб саҳифасида эълон қилинди ва сўнгра ўчириб ташланди.
Олдинроқ маълум бўлганидек, Сане "Бавария" билан 2025 йилга қадар шартнома имзолаган. Мюхенликлар хавбек учун 49 миллион евро (бонуслар билан бирга 60 млн) тўлашади, ўйинчининг ўзи эса йилига 17 миллион атрофида маош олади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди
Фикрлар