"Бавария" "Севилья" футболчисига қизиқмоқда

Alisher
17 июл 2020
Бразилиялик ҳимоячи яна бир топ-клуб эътиборини тортди.

"Бавария" "Севилья" ҳимоячиси Диего Карлос билан шартнома имзоламоқчи.

Германия чемпиони бразилиялик ўйинчини 2021 йилнинг ёзида шартномаси якунланадиган Жером Боатенгга ўринбосар сифатида кўрмоқда.

Ҳимоячи жорий мавсум "Севилья" таркибида 40та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.

Эслатиб ўтамиз, Диего Карлос учун шунингдек "Манчестер Сити" ҳам рақобат қилмоқда. Ўйинчига шахсан Гвардиола қизиқиш билдирган.


AlisherМуаллиф
Манба: sueddeutsche