"Бавария" "Реал" ярим ҳимоячисига қизиқиб қолди

Alisher
26 фев 2025
"Бавария" "Реал"нинг туркиялик ярим ҳимоячиси Арда Гюлер хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Мюнхенликлар туркиялик футболчини катта эҳтимол билан "Байер"да қоладиган Флориан Вирцга муқобил вариант сифатида кўришмоқда. "Қаймоқранглилар" ўз футболчисини 50 млн еврога яқин пулга сотишга рози бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Гюлернинг мадридликлар билан меҳнат шартномаси 2029 йилнинг ёзигача амал қилади. Туркиялик ярим ҳимоячи жорий мавсум Испания гранди сафида барча мусобақаларда 27та ўйин ўтказиб, 3та гол ва 5та ассист қайд этди.


AlisherМуаллиф
Манба: fichajes.com