UZ

Сўнгги янгиликлар

02:11АПЛ дебютанти сафарда “Вест Хэм”ни тор-мор этди  0 01:50МТЖ бош мураббийи турнинг марказий учрашувини бевосита стадиондан кузатади  13 01:36Германия чемпионати. “Шальке-04” ўз уйида “Майнц”дан устун келди  0 01:19Касильяс захирага олинди...  5 01:01Спалетти Сарри ҳақида: “Агар у банкда ишлаб турганида, ҳозир вазир бўларди”  2 00:33Маурисио Почеттино: “Ливерпуль”га қарши “Реал”га қарши ўйнагандек ўйнамоқчимиз”  4 23:59Коутиньо, Неймар ва Габриэль Жезус Бразилия терма жамоасидан чақирув олди  1 23:50"Сўғдиёна" - "Металлург" учрашувида дарвозабон дахшатли хатога йўл қўйди ВИДЕО  31 23:35Рўзиқул Бердиев: “Жасур Ҳасанов қўшимча юкламалар олаяпти”  7 22:35Олег Тюлькин: “Насаф”дек жамоага қарши ўйнаш осон эмас”  10 22:15Спортчилар ижтимоий тармоқларда  8 21:57"Adidas" ЖЧ-2018 тўпи дизайнини ишлаб чиқди  6 21:33Рустам Мирсодиқов: "Шквирин "Металлург"ни жуда яхши билади"  5 21:30Игорь Шквирин: “Металлург” раҳбариятига раҳмат"  7 21:28ЕЧЛда 7та гол урган "Ливерпуль" устози "Тоттенхэм"га қарши ўйин олдидан нималар деди?  6

"Бавария" - "Раджа Касабланка". Превью Янгиликлар

"Бавария" - "Раджа Касабланка". Превью

Бугун тунда клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ўз ғолибини аниқлайди ва биз бугунги кундаги дунёнинг етакчи жамоаси номини билиб олиш имконига эга бўламиз.
Тунги соат 00:30 да старт оладиган учрашувда Европа Чемпионлар Лигаси ғолиби "Бавария" Жанубий Америка вакили "Атлетико Минейро" ни мағлуб этиб сенсатцион тарзда финалга йўл олган  "Раджа Касабланка" жамоасига қарши баҳс юритади. Ушбу матч бутун дунё футбол ихлосмандлари диққат марказида турибди, десак асло янглишмаймиз. Зеро, ЖЧ финалига ҳеч бир жамоа омад туфайли чиқиб қолмади.

"Бавария" нинг фаворит сифатида эътироф этилаётгани, табиий. Лекин Марокаш шарафини ҳимоя қилаётган "Раджа" ҳам финалда шунчаки тўп суриш ниятида эмас. Қолаверса ушбу жамоа ўз мухлислари кўз олдида тўп тепади. Марокаш Қиролининг ўйинни бевостида стадиондан туриб кузатиши ҳам марокашлик футболчиларни янада рухлантирса –неажаб…

Кўриб турганингиздек, мавсумдаги бешинчи трофеяни ютиш учун "Голливуд ФК" бироз тер тўкишига тўғри келади. Аммо "Бавария" футболчиларининг юқори кайфиятда эканликлари ва жамоа ўйининг борган сари такомиллашиб бораётгани ҳисобга олинса, Мюнхен супер-клубининг йилни яна бир соврин билан тугатиши ҳақиқатга яқиндек…

Учрашувга оид баъзи бир қизиқарли фактлар:
• "Бавария" ушбу учрашувда ғолиб чиқиш орқали мавсумдаги бешинчи совринни қўлга киритиш имконига эга. Мюнхенликлар музейидан 2013-йилда Германия чемпионати олтин медаллари, Германия Кубоги, Чемпионлар Лигаси ҳамда Эвропа супер-кубоги каби совринлар жой олиб улгурди. 

• "Голливуд ФК" устози Пеп Гвардиола янги рекорд сохибига айланиши мумкин. Агар унинг шогирдлари финалда ғолиб чиқишадиган бўлса, Пеп клублар ўртасидаги ЖЧ ни уч марта ютган илк мураббийга айланади. Гвардиола 2009, 2011 йилларда "Барселона" билан жаҳон футболи тахтига эга чиққан эди.

• "Раджа Касабланка" жамоасининг барча 29 футболчиси нархи умумий ҳисобланганда ҳам "Бавария" сафида жароҳати боис анчадан буён майдонга туша олмаётган Холгер Бадштубер трансфер нархидан кам суммани ташкил қилади. "Касабланка" футболчилари умумий ҳисобда 9,5 млн Эвро га баҳоланган бўлса, Бадштубернинг нархи 10 млн Еврони ташкил этмоқда.

• Финал учрашувини томоша қилиш ва "Раджа" ни қўллаб қувватлаш учун стадионга шахсан Марокаш Қиролининг ташриф буюриши кутилмоқда.

• Икки финалчи ҳам ярим финал баҳсида рақиблари дарвозасига 3 тадан тўп киритишган. "Бавария" ОЧЛ ғолиби "Гуанчжоу Эвергранд" дарвозасини уч бор ишғол қилган бўлса, "Раджа" футболчислари ҳам "Атлетико Минейро" дарвозабонини уч бор хафа қилишди.

• Марокаш жамоаси ҳисобида клублар ўртасидаги ЖЧ да шу пайтга қадар киритилган 12 гол мавжуд. Бу борада "Раджа Касабланка" Барселона (17 та) ва "Монтеррей" (16 та) жамоаларидан сўнг учинчи бўлиб турибди.

"Championat.asia" тахмини бўйича жамоалар қуйидаги таркибда майдонга чиқишади:
"Бавария": Нойер – Рафиня, Боатенг, Данте, Алаба – Лам – Рибери , Кроос, Тиаго, Гётце – Мюллер
"Раджа Касабланка": Аскри – Ал-Хашеми, Метоуали, Карроучи , Оулхаж – Гуеҳи , Чтиби, Яжоур, Хафиди – Эрраки, Бенламаалем

Азиз мухлислар, ажоиб футбол ҳавосидан бахра олиш имконига эга эканмиз, келинг уни қўлдан бой бермайлик. Учрашувни томоша қилинг ва яна бир бор чиройли футболдан бахра олинг.

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  144
Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти Нодирхўжа Юлдашев - Тошкент шаҳар футбол федерациясининг янги вице-президенти
Ўзбекистонда болалар футболига бўлган эътиборни янада ошириш,...  122
Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди Бизнинг футбол катта бўлиш ҳақида ўйламайди
“Кто не рискует, тот не пьет шампанского”. Яхши айтилган гап.   89
Чемпионлар лигаси. Лондонда триллер, "Бавария" қайтди, "Барселона" ва МЮда ғалабалар Чемпионлар лигаси. Лондонда триллер, "Бавария" қайтди, "Барселона" ва МЮда ғалабалар
Бугун Европа чемпионлар лигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги...  88
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: