UZ

Сўнгги янгиликлар

05:00АПЛ. "Вест Бромвич" - "Челси" 3:3  0 03:57Питер Хюистра: "Қатарда кўпроқ ўйин ўтказишни хоҳлаймиз"  12 02:03"Истиқлол" мураббийи Мажид Намжу Мотлаг: "Бир вазиятда ҳакам яққол пенальтини бермади"  30 01:55Ла Лига. 5та гол, қизил карточка, пенальти ва "Реал Мадрид" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  64 01:45А Серия. 7 та гол урилган беллашувда "Интер" ғалаба қозонди ва бошқа натижалар  4 01:33"Ақлли" автобус инглиз клубининг чемпионат доирасидаги ўйинига боришига тўсқинлик қилди   1 01:20Кроос "Бетис"га қарши ўйинда жароҳат олди   1 01:03ОЧЛ-2020. "Пахтакор" - "Истиқлол" 2:1  17 00:50Куман Мессининг мавсумга тайёргарлиги ҳақида гапирди   1 00:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда (30 та сурат)  0 00:49"Пахтакор" чорак финалда ким билан ўйнашини қуръа ҳал қилади  107 00:37ОЧЛ-2020. "Пахтакор" - чорак финалда!   670 00:12Бундеслига. "Шальке" ўз майдонида "Вердер"га ютқазди   0 00:00Бундеслига. "Аугсбург" - "Боруссия Дортмунд" 2:0  0 23:55РПЛ. "Зенит" - "Уфа" 6:0  0

"Бавария": Йил сарҳисоби. Сонлар тилга кирганда Янгиликлар

"Бавария": Йил сарҳисоби. Сонлар тилга кирганда

2013 йил "Бавария" жамоаси учун жуда ҳам муваффақиятли ўтди.
Мюнхен супер клуби 5 та совринни қўлга киритди ва ушбу натижаси билан жаҳон футболи тарихидан муносиб жой олди. Йилни Юпп Хайнкес бошчилигида бошлаган "Голливуд ФК" уни Пеп Гаврдиола устозлигида ажоиб тарзда якунлай олди. Ортда қолаётган йилни сарҳисоб қилар эканмиз, унда "Бавария" томонидан қайд этилган бир қатор рекорд натижалар киши эътиборини тортади. Шу боисдан жаҳоннинг энг кучли жамоаси номига сазовор бўлган ушбу клуб йил сарҳисобини сиз азиз мухлисларга рақамлар воситасида тақдим этишга қарор қилдик.

0 - "Бавария" Германия чемпионати доирасидаги учрашувларда йил давомида бирор марта бўлса ҳам мағлубиятга учрагани йўқ. Бундай натижани шу пайтга қадар ҳеч бир немис жамоаси қайд эта олмаган эди.



1 – Ўтган мавсумда "Голливуд ФК" бундеслиганинг 34 та туридан 27 тасида турнир жадвалида биринчи ўринни ҳеч кимга бегани йўқ. Шунда ҳам дастлабки етти та турда биринчи поғона эгалланмади. Қолган тур учрашувларида етакчилик сақлаб турилди. Бу мавсумда ҳам "Бавария" турнир жадвалини бошқариб бормоқда.

3 – Мюнхен супер клуби календар йили ҳисобидан фақат 3 марта! мағлубият аламини тотиб кўришга мажбур бўлди. Бу ўтказилган умумий учрашувларнинг атиги 5 фоизини ташкил этиши диққатга сазовордир.



5 – Қўлга киритилган трофеялар сони 5 тани ташкил этмоқда: ЧЛ, бундеслига чемпионлиги, Германия кубоги, Европа супер кубоги ҳамда ФИФА клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионати ғолиблиги. Бир мавсум давомида 5 тадан ортиқ соврин ютиш фақат "Барселона"га насиб этган бўлиб, Каталонияликлар 2009 йили 6 та трофеяга эга чиқишганди. Эътиборга молик жиҳати шундаки, ўшанда "Барса"га айнан Хосеп Гвардиола устозлик қиларди.

10 – Чемпионлар Лигасида кетма-кет қўлга киритлган ғалаблар сонини 10 тага етказиб, "Бавария" янги рекорд натижа соҳибига айланди. Аввалги рекорд "Барселона"га тегишли бўлган бўлиб, Каталония бош жамоаси 2002-03 мавсумда 9 та ўйинни ғалаба билан якунлай олган эди.

16 – Германия бундеслигасидаги мураббийлар орасида мағлубиятсиз сериялар бўйича Пеп Гвардиола етакчиликни қўлга олди. Пеп бошчилигида мюнхенликлар 16 та учрашувдирки мағлубиятга учрамай келишмоқда. Аввалги энг яхши натижа 1978-79 мавсумда "Кайзерслаутерн" устози Карл Хайнс Фелдкамп томонидан қайд этилган эди. Фелдкамп бошчилигидаги жамоа 14 та беллашувни мағлубиятга учрамай ўтказганди. Гвардиолада ушбу натижани янада яхшилаб олиш имкони мавжуд.



18 – "Бавария" 2012-13 мавсумда шунча миқдордагина тўп ўтказиб юборди. Бу бундеслига рекордидир.

25 – 2012-13 мавсум якунида чемпион "Бавария" ҳамда иккинчи поғонани банд этган "Боруссия Д" ўртасидаги очколар фарқи 25 тани ташкил этди. Шу пайтгача бундай катта тафовут билан бундеслигада ғолибликни қўлга киритган жамоа бўлмаган.

26 – Жамоанинг 2013 йилдаги тўпурари Томас Мюллер йил давомида 26 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Ундан кейинги ўринни 23 та гол билан Марио Манджукич ва 22 та тўп билан Арйен Роббенлар эгаллашди.



28 – Германия чемпионатида умумий ҳисобда 34 та тур учрашувлари ўтказилади. "Бавария" ўтган мавсумда 28 турдаёқ чемпионлик масаласини нақд қилиб қўйди. Бундай эрта чемпионлик бундеслига тарихида биринчи марта қўлга киритилди.

41 – Мана 41 учрашувдирки Мюнхен шаҳри бош жамоаси бундеслигада мағлубиятга учрамай келмоқда. Шу тариқа бундеслигада мағлубиятсиз серияни узоқ давом эттириш борасида яна бир рекорд натижани қайд этаётган Пеп Гвардиола шогирдларида ушбу натижани яна ҳам яхши кўринишга етказиб олиш имконияти мавжуд. Ҳа айтганча, мағлубиятсиз серия бўйича аввалги энг яхши натижа "Гамбург"га тегишли эди. Гамбургликлар 1982 йил январидан 1983 йил январига қадар 36 та беллашувни мағлубиятсиз якунлашга муваффақ бўлишганди.

44 – Бу мавсумда ҳам "Бавария" ҳаммани лол қолдиришда давом этмоқда. Клуб биринчи даврада 16 та учрашув ўтказган бўлиб, жами 44 очко тўплашга эришди. Ҳали ҳеч бир жамоа биринчи даврада 40 очкодан юқори тўплай олган эмас. Бу - яна бир БуЛи (Бундеслига) рекордидир!

50 - "Бавария" йил давомида ўтказилган 50 та беллашувда зафар қучишни уддалади. Бу умумий ўйинларнинг 89 фоизини ташкил этиши ажоиб кўрсаткичдир.

53 – Мюнхен шаҳри шарафини ҳимоя қилувчи жамоа Германия бундеслигасининг сўнгги 53 учрашувининг ҳаммасида рақиблар дарвозасини ишғол қилиб келмоқда. "Бавария" охирги ўйинларнинг ҳаммаисда ҳеч бўлмаганда бир марта бўлса-да рақиб дарвозабонини хафа қилишни уддалаб келаётир.

80 – Ўтган мавсум якунига кўра "Бавария"да киритилган тўплар нисабти +80 ни ташкил этди. Яқин орада ҳеч бир немис жамоаси бундай катта тафовутдаги тўплар нисбатини қайд этмаганди.



93 - "Голливуд ФК" 2013 йил давомида бундеслига учрашувлари доирасида жами 93 очко жамғарди. Бу натижани қайд этиш учун 33 та ўйин кифоя қилгани эътирофга сазовордир.

159 - "Бавария" йил давомида жами 159 бор рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди. Бу ҳар бир ўйинда 2,8 та гол киритилганини англатади.

207 - "Бавария"нинг "Боруссия Д"га қарши кечган учрашувини бутун дунёдаги 207 мамлакат футбол мухлислари жонли эфирда томоша қилишди. 23 ноябр куни бўлиб ўтган бу ўйин бундеслига тарихидан жой олди. Боиси шу пайтга қадар ҳеч бир бундеслига ўйинини бунча кўп мухлислар аудиторияси кузатмаган эди.

250 – 24 июн куни Хосеп Гвардиола "Бавария"нинг янги бош мураббийи деб таништирилган эди. Ўша кунги прессконфернсияда 250 нафар журналист аккредитациядан ўтишгани диққатга сазовордир. Бу пайтга қадар ҳеч бир мураббий иштирокидаги таништирув маросимига бунча кўп журналист ташриф буюрмаган эди.



2.018.500 - "Бавария"нинг йил давомидаги уй учрашувларини томоша қилиш учун жами 2.018.500 нафар мухлис ташриф буюрди. Бундан келиб чиқадики, ҳар бир учрашувни бевосита стадиондан туриб кузатиш учун "Аллианц Арена"га ўрта ҳисобда 69.603 нафар томошабин келган. Бу эса "Бавария" иштирокидаги учрашувларни томоша қилиш учун келадиган томошабинлар сони йилдан-йилга ортиб бораётганидан далолатдир.

Бир сўз билан айтганда, 2013 йил Мюнхен супер клуби учун жуда ҳам муваффақиятли ўтди. Жамоа жуда кўплаб соврин ва рекордларга эга чиқди. Бундай ажоиб натижалар билан "Бавария"нинг Ўзбекистондаги мухлисларини табриклаймиз ва уларга кириб келаётган янги йил янада яхши кўриниш олишини тилаймиз.


Янги йил байрами муборак бўлсин!

Зохиржон Акрамхонов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика