"Бавария" испаниялик ҳимоячини ўз сафига қўшиб олмоқчи

Alisher
25 окт 2019
"Бавария" "Атлетик" ҳимоячиси Унаи Нуньеснинг хизматларига қизиқмоқда.

22 ёшли испаниялик футболчининг эҳтимолий трансфери Мюнхен клубидаги марказий ҳимоячиларнинг жароҳатларига боғлиқ.

Никлас Зюле ва Лукас Эрнандесларнинг жароҳатлари туфайли бош мураббий ихтиёрида бир нечта ҳимоячилар қолган.

Нуньеснинг трансфери 2020 йил қишда амалга ошиши айтилмоқда. Футболчининг Бильбао клуби билан тузган шартномаси 2023 йил ёзига қадар мўлжалланган.

Нуньес жорий мавсум клуб сафида 3та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфери 30 миллион еврога баҳоланмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: Goal