UZ

Сўнгги янгиликлар

13:28Неймар ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи, аммо клуб ҳали музокараларни бошламади  0 13:15"Турон" ва "Зомин" ўртасидаги ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:00Карикатура: Ибрагимович А Сериянинг энг яхши ўйинчисими?  1 12:37WhoScored: "Верона" - "Женоа" ўйини учун Шомуродовга нечи балл қўйилди?  21 12:13Оливер "Бавария" - "Атлетико" ўйинини бошқаради. У бунгача "Эвертон" - "Ливерпуль" ўйинида ишлаган эди  1 12:12Диёр Имомхўжаев: "Шўртан" клубидаги муаммолар ҳақида"  6 12:07Интервью. Ислом Тўхтахўжаев: "Япония, Корея, Эрон билан рақобатлашиш учун шароитларни ҳам шунга яраша қилиб қўйишимиз керак"  13 11:54«Бунёдкор» Жасур Жалолиддинов трансферидан тушган пулни ишлата олмаётгани маълум бўлди. Бунга сабаб нима?   11 11:51Карикатура: Чемпионлар Лигасидан олдинги кеча  4 11:47Coca Cola Суперлига. 20-тур ҳакамлари маълум  0 11:44Биринчи лига. 9-тур расмийлари  0 11:40"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашуви ҳаками маълум  4 11:36Про лига. "Истиқлол" - "Динамо" учрашуви ҳакамлари маълум  0 11:27ЕЧЛ қайтмоқда. Бугунги ўйинлар учун тахминий таркиблар билан танишинг  7 11:02МЮ қандай таркиб билан Парижга ташриф буюрди?  10

Беларусь. Умаровнинг голи "Энергетик-БГУ"га сенсацион ғалабани тақдим қилди Янгиликлар

Беларусь. Умаровнинг голи "Энергетик-БГУ"га сенсацион ғалабани тақдим қилди

Беларусь чемпионати 16-тур доирасидаги БАТЭ - "Энергетик-БГУ" ўйини бошланди.

БАТЭ - Энергетик-БГУ 0:1

Гол: Умаров (22).

БАТЭ – Чичкан, Филипенко, Филипович (Скавыш, 78), Настич, Филипович, Бага (Мукам, 78), Драгун, Нехайчик, Стасевич, Милич, Яблонский.

Энергетик-БГУ – Садовский, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Тве (Совпель, 58), Носко, Гирс, Умаров (Диас, 59), Шкурдюк, Атеменг (Мусаханян, 26).

Огоҳлантириш: Свирепа (8), Твэ (28), Настич (39).

Четлатиш: Свирепа (20)

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! БГУ иккинчи даврада ҳам БАТЭни, мамлакатнинг энг номдор жамоасини мағлуб этди. Умаровнинг суперголи барчасини ҳал қилди. Ажойиб ғалаба билан табриклаймиз. Чемпионлар 10 киши бўлиб қолган жамоани мағлуб эта олмаган баҳсни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб борди. Барчага раҳмат айтамиз.

90+3. Учрашувда сўнгги вазият бўлиши мумкин. БАТЭда бурчак зарбаси.

90+1. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Носко ҳимоя тоғи, қалқони бўлмоқда. Мукамнинг зарбасини у қайтарди. Кейинчалик ҳаволатиб узатилган тўпни Садовский ушлаб олди. 

300 соатга тенг 3 дақиқа қўшиб берилди.

Иккинчи бўлимда зарбалар: 13-1. Тўпни ушлаб туриш: 72-28. ДАХШАТ!!!

89. Настичнинг қанотдан оширган тўпини Носко қайтарди. Иккинчи темпда давом этган ҳужум оффсайд сабаб тўхтади.

88. УХХХХХХХХХХХХ!!!! Стасевич БГУ дарвозаси ёнида тўпни тўхтатди. Ноқулай равишда тўпни тўхтатгани учун йиқилиб тушди ва Носко тўпни тепиб юборди. Беляевскийни кўрсатишди. Қаттиқ ҳаяжонда у (биз ҳам).

86. ЗАРБААААААААА!!! Стасевичнинг бурчакдан оширган тўпига Драгун боши билан ноаниқ зарба йўллади.

85. БГУнинг ҳужумдаги ўйини ўхшамай турган пайтда жамоа футболчиси аутни нотўғри отгани боис, тўп БАТЭга олиб берилди.

83. ЗАРБААААААААА!!!! Стасевич ўткир бурчакдан кучли зарба берди. Тўп дарвозанинг устидан ўтиб кетди!! 

82. Диассссссс!!! Нима қиляпсан!!! Бирга бир вазиятга югуриб кетаётган бразилиялик футболчи нўноқ қадам ташлаб тўпни олдириб қўйди

81. УХХХХХХХ!!! Иккинчи бўлимни кўриш оғир бўлмоқда. Жаримадан оширилган тўпга Яков Филипович боши билан зарба йўллади. 

78. УХХХХХХХХХХ!!!! Драгун яқин масофадан кучли зарба йўллади. Яхшиям тўп Носкога тегиб, жарима майдонидан ташқарига чиқиб кетди.

77. ЗАРБААААААААА!!! Настичнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди. Умуман олганда Садовский барчасини назорат қилиб турганди.

76. Аввалига Драгун, кейинчалик Настичнинг подачалари, кейинчалик Миличнинг зарбаси қайтарилди.

73. Умаровнинг ўрнига тушган Диас тўпни йўқотиш билан банд бўлмоқда.

71. Яблонскийнинг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар қайтаришди.

69. БАТЭ ҳали ҳам услубини ўзгартирмаган. Марказ ишламаяпти, фақатгина қанотлардан ҳаволатиб "подача"ларга ишонишмоқда. Бу эса ўзини оқламаяпти.

65. Иккинчи бўлимда БГУ илк марта ҳужумга чиқди. Гирснинг 18 метрлардан йўллаган кучли зарбасини Чичкан қийинчилик билан қайтарди.

64. Драгуннинг қанотдан узатган тўпини Садовский қайтариб юборди. Иккинчи темпда эса Нехайчикнинг йўллаган хавфли зарбаси тўрнинг ташқи томонидан тегди.

60. ЗАРБАААААААААААА!!!! СЕЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙЙВВВВВВВВВВВВ!!! САДОВСКИЙЙЙЙЙЙЙЙ!!! Бурчакдан оширилган тўпни Денис қайтарди! Супер-мупер сейв бўлди!

59. УХХХХ!! Драгуннинг қанотдан оширган тўпини ҳимоячилар қийинчилик билан қайтаришди. БАТЭ иккинчи бўлимда 180 градусга ўзгарди.

58. Умаров алмаштирилди. Уни барча футболчилар ва мухлислар қарсаклари билан кузатиб қўйишди.

57. БАТЭ иккинчи бўлимда катта устунликка эришмоқда. Ҳужумлар ёғиляпти. Лекин гол йўқ.

55. ЗАРБАААААААААААААААА!! Филипенконинг боши билан йўллаган зарбаси дарвоза тўрига тепадан бориб тушди. Садовский вазиятни жимгина кузатиб турганди.

54. БАТЭда қулай стандарт. Ундан ошириб берилган тўп ҳимоячиларга тегиб, бурчакка чиқиб кетди.

53. УХХХХХ!!! Настич қулай нуқтадан зарба берди. Умаров тўпни қайтарди.

51. Миличчччччччч!!! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Унинг зарбаси рақибига теккан ҳолда осмонга кўтарилди ва дарвозага, голга яқинлашиб келаётганди. Садовский баланд сакраб тўпни майдондан ташқарига чиқариб юборди.

50. УХХХХХХХ!!! Носко ўз жарима майдончаси ёнида тўпни рақибидан олди-ю, тезда олдирди. Стасевичнинг қанотдан ерлатиб оширган тўпини дарвозага тўғрилаб қўя олишмади.

48. Настичнинг яна бир зарбасини ҳимоячилар қайтарди. Иккинчи темпда ҳужум давом этди. Қанотдан оширилган тўпни қайтаришда Садовский хато қилди. Яхшики, бўш қолган дарвозани ишғол қиладиган БАТЭ футболчиси топилмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Биринчи бўлим якунланди.

45+1. БАТЭнинг узоқ вақт давомида уюштирган ҳужуми оффсайд сабабли тўхтаб қолди.

Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди

45. Бир дақиқада БАТЭ иккита хавфли ҳужум ташкил қилди. Иккиси ҳам қанотлардан. Биринчисини дарвозабон, иккинчисини ҳимоячилар бартараф этишди.

44. АЖОЙИИИИИББББББББ!!!! Носко ўз жарима майдончаси ичида рақибига "подкат" ташлаб, тўпни олиб қўйди! Юракни бир товонга туширди у. 

43. УХХХХХХ!!! Оффсайд ҳалақит қилди фақатгина. Умаров қулай вазиятга чиқиб бориб, ноаниқ зарба йўллади.

42. Сокинлашдик бироз. 

39. Боян Настич рақиб жарима майдончаси ичида йиқитилди. Такрорий вазиятда Твэ рақибини йиқитгани кўринди. Бироқ ҳакам буни симуляция деб баҳолади ва пенальти бермади. Настичга сариқ.

37. Нехайчикнинг қанотдан узатган тўпини Носко қайтарди. Бурчак зарбасидан кейин Яков Филипович боши билан зарба йўллади. Ноаниқ.

35. Бир киши кўп бўлиб ўйнаётган бўлса-да, БАТЭ ҳужумда ҳеч нимани қойиллатмаяпти. Бир хил услуб: қанотдан "подачалар" ёки жарима майдончасидан ташқаридан зарбалар. Ҳозир ҳам Настич рақиб пости томон зарба берди. Садовский эса қийинчиликсиз зарбаларни ушлаб олмоқда.

33. Настичнинг бу галги зарбаси ноаниқ кетди.

Ҳурматли футбол мухлислари, мана сизга супер гол!

33. УХХХХХХ! Ҳисоб тенглашиши мумкин эди. Миличнинг зарбасини Садовский ушлаб олди.

29. Бу паллада БГУ бош мураббийи Владимир Беляевский ҳам огоҳлантирилди.

28. Жамоалар тахминан 10 дақиқалар давомида марказда ўйнашди. Кейинчалик вулқон каби отилиб кетишди. Воқеалар кўпайиб кетди, ўйин жонланди! Юқори темпда ўйин бўляпти ҳозир.

27. ЗАРБААААААААААА!! Нималар бўляпти?! Умаровнинг жаримадан йўллаган бу сафарги зарбасини рақиб дарвозаси устуни қайтарди!!!

26. УХХХХХХХ!!! БГУда яна бир имконият. Юдчиц жарима майдонининг ёнгинасида йиқитилди.

25. БАТЭ ҳужумга ўтди. Миличнинг кучсиз зарбасини Садовский ушлаб олди.

22. ГООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! Умаровдан дахшатли гол!!! У жарима зарбасидан, 30 метрлардан дарвозани ишғол қилди!!

20. ЙЎЎЎЎЎҚҚҚҚҚ!!! Садовскийдан супер сейв! У пенальтини қайтарди!! Ажойиб!

19. ПЕНАЛЬТИ! Миличнинг зарбасидан кейин Свирепа тўпни қўли билан ўйнагани учун! Свирепага қизил!!

17. Матнлида вазиятлар кам ёзиляпти деб ўйлаётганлар бўлиши мумкин. Лекин ҳозир ўйин марказда бўлмоқда. Жамоалар деярли ҳужум қилишмаяпти.

15. Умаров бурчакдан тўпни ошириб берганди. Мезбонлар тўпни қайтаришди. Устига устак ҳужумда фол ҳам қайд этилди.

10. БАТЭ футболчилари ҳозирча рақиб ярим майдонида ҳеч нимага эриша олишмаяпти. Меҳмонлар ҳимояда яхши ўйнашмоқда.

7. Умаров ктилмаганда жаримадан тўпни дарвоза томон тепди. Дарвозабон ўз ўрнида.

6. БГУда яна бир стандарт. Умаров рақиб жарима майдончаси ёнида йиқитилди. Жарима зарбаси.

4. Хавфли вазият юзага келди. БАТЭ ҳимоячилари ва дарвозабоннинг ўзаро тушунмовчилиги натижасида дарвоза бўш қолди, бўш қолган дарвозага БГУ футболчилари тўпни кирита олишмади.

2. Доимгидек илк дақиқалардан кичик устунлик "Энергетик-БГУ" томонида. Твэнинг бурчакдан оширган тўпига Носко боши билан ноаниқ зарба йўллади.

- БАҲСГА СТАРТ БЕРИЛДИ!

- Учрашув бошланишига оз вақт қолмоқда. Жамоалар майдонга тушиб келишди.

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика