

"Барселона" раҳбарияти Неймар борасида ҳеч қандай баёнот бермай турган пайт жамоа ҳимоячиси ва келажакда клуб президенти бўлиши тахмин қилинаётган Пике бунга ойдинлик киритди.

Пике ўзининг инстаграм ҳамда твиттердаги расмий саҳифалари орқали Неймар билан бирга тушган расмини жойлади ва тагида: "У қолади", дея изоҳ қолдирди.



