"Барселона"га навбатдаги зарба: Жамоа ҳимоячиси операция қилинади

Narzulla Saydullayev
26 янв 2024
Куни кеча "Барселона" Испания кубоги чорак финали доирасида "Атлетик"ка 2:4 ҳисобида ютқазиб мусобақани тарк этганди.

"Барселона" ҳимоячиси Алекс Бальде айнан шу баҳсда жароҳат олганди.

Чуқурлаштирилган текширувлар ёмон натижаларни кўрсатди: футболчининг мушаклари жиддий шикастланган. Бальде тез орада операция қилинади. Бунинг учун футболчининг агенти Жорже Мендешнинг розилиги зарур.

Одатдан бундай жароҳатлардан сўнг энг тез майдонга қайтиш муддати 4 ойни ташкил этади.

Бу мавсум Бальде Ла Лигада 18та ўйинда майдонга тушди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: as.com