"Барселона"га 3та гол урган "Гранада" жаримага тортилиши мумкин

Aslanov Jasurbek
12 фев 2024
"Гранада" "Барселона"га қарши баҳсдаги воқеа туфайли жарима тўлаши мумкин.

ЛаЛиганинг 24-тур учрашуви 3:3 ҳисобида якунига етди.

"Гранада" футболчилари биринчи ва иккинчи таймларга кеч чиққани учун клубга жарима солиниши мумкин.

Биринчи ҳолатда 2 дақиқага, иккинчи бўлимга эса 2 дақиқаю 40 сонияга кеч қолишган.

Мусобақалар бўйича қўмита "Гранада"га нисбатан жазо чорасини қўллаши кутилмоқда. Жарима суммаси 3 минг еврогача бўлиши мумкин.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo