

Каталонияликлар янги ҳужумчини сотиб олишдан воз кечишга тайёр. Унинг ўрнига Ламин Ямал ҳужумда марказий позицияни эгаллайди. "Барселона" эса ўнг қанот ҳужумчисининг трансферига эътибор қаратади.
Жорий мавсумда Ламин Ямал 45 та учрашув ўтказди. Уларда қанот ҳужумчиси 24 та гол урди ва 18 та голли узатмани амалга оширди.



