"Барселона" ва "Милан" Канселуга кўз тикмоқда

Sherzod Nurmatov
27 янв 2023, 19:02
Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Сити" футболчиси Жоау Канселунинг вазиятини ўрганмоқда.

Ла Лига пешқадами жамоанинг ўнг қанот ҳимоясини кучайтиришни истайди. Канселу Жаҳон чемпионатидан қайтганидан буён Пеп Гвардиола жамоасида асосий таркибда ўрин олиш учун курашмоқда. "Барса" эса португалиялик футболчини ўнг қанотдаги асосий номзод сифатида қарамоқда, ҳатто "Сити" камида 70 млн евро талаб қилса ҳам.

"Барселона" ёзда бир қатор ўз қанот ҳимоячиларини кўриб чиқади. Ҳозирча номзодлар қаторида "Бавария"дан Бенжамен Павар ва "Боруссия" Дортмунд футболчиси Тома Менье бор.

Нима бўлишидан қатъи назар Канселу учун бўладиган ҳар қандай ҳаракат Каталония клубининг айни пайтда "Милан"да ижарада бўлган Сержиньо Дестни трансфер қила олиши ёки акси бўлишига боғлиқ бўлади. А Серия клуби мавсум сўнгида Дест билан доимий битим тузиши даргумон. "Россонери" ҳам Канселуга қизиқиш билдирмоқда.

28 ёшли футболчи 2018 йилда Каталония клуби билан шартнома тузишга яқин келган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Diario Sport