

Бу орқали "Челси" ва "Барселона" жамоалари ўзларининг ғалабали серияларини 6та ўйинга етказишди.
Фрэнк Лэмпарднинг жамоаси бунгача "Ньюкасл" (1:0), "Саутгемптон" (4:1), "Брайтон" (2:0), "Лилль" (2:1) ва "Гримсби" клубларини мағлубиятга учратган эди.
Каталониялар эса "Эйбар" (3:0), "Севилья" (4:0), "Хетафе" (2:0), "Вильярреал" (2:1) ва "Интер" (2:1) жамоалари устидан зафар қучишган.
"Челси" ЕЧЛда 6 очко жамғарган ҳолда "H" гуруҳида пешқадам бўлса, "Барселона" 7 очко билан "F" гуруҳини бошқариб бормоқда.




