“Барселона” “Реал”ни ЕЧЛдаги ғалаба билан табриклади

Aziz Tukhtamuradov
27 май 2018
“Барселона” клуби “Реал”ни ЕЧЛ финалида “Ливерпуль” устидан қозонилган ғалаба (3:1) билан табриклади.

“ЕЧЛ-2017/18 финалидаги ажойиб ғалаба билан “Реал”ни табриклаймиз”, – дейилади Каталония клубининг Твиттер тармоғидаги расмий саҳифасида. 

Маълумот учун, “Барселона” бундан аввалги йиллардаги финалдан кейин ҳам “Реал”ни ғалаба билан қутлаган эди. “Барса” бу йилги мусобақанинг 1/4 финалада “Рома”га икки ўйин (4:1, 0:3) натижасига кўра ютқазиб қўйганди.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: