

Маълумотларга кўра, кўк-анорранглилар ҳимоя чизиғининг яна бир вакили Нелсон Семеду ҳам Каталония дербисида шикастланди.
24 ёшли Семеду бир ой майдонга туша олмаслиги мумкин. Даволаниш муддати чўзилиши ҳам мумкин.
Ҳимоячи 24 соат ичида тиббий кўрикдан ўтади ва "Барселона" тиббий штаби сафга қайтиш муддатини эълон қилади.



