

Нашрнинг ёзишича, каталонияликлар агар "Манчестер Сити"дан Илкай Гюндоганнинг трансфери амалга ошмаса, 27 ёшли аргентиналик футболчи вариантига тўхталади.
Ло Чельсо ўтган бир ярим мавсумда "Вильярреал"да ижара асосида ўйнади. Унинг "шпорлар" билан амалдаги шартномаси 2025 йилгача мўлжалланган.
Хавбек 2022/23 йилги мавсум барча мусобақаларда 29 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



