

37 ёшли ҳужумчи билан келишув 2026 йил ёзига қадар давом этади. Келишувнинг узайтирилмаслигига асосий сабаб - футболчининг ёши. Польшалик футболчининг жисмоний ҳолати олдингидек эмас, шу сабабли у рақибларига босим бера олмаяпти.
Клуб раҳбарияти Робертнинг ўрнига ҳужумчи изламоқда. Олдинроқ айтилганидек ўринбосар Хулиан Альварес бўлмайди. Клубдагилар "Леванте" ҳужумчиси Карл Этта-Эйонг номзодини ўрганиб чиқмоқда.



