"Барселона" Каталониядаги касалхоналарга ёрдам берди

Mirjalol Normatov
12 апр 2020
Раҳбарият одамни ҳимояловчи кийимларни тиббиёт муассасаларига тақдим қилди.

"Барселона" фонди Каталониядаги касалхоналарга 15 минг комплект индивидуал ҳимоя воситаларини тақдим қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Айни дамда Испания Европада коронавирусни юқтирганлар сони бўйича етакчиликни ўз қўлига олган. Давлатда 166 мингдан  ошиқ инсон коронавирусдан зарарланган бўлса, шуларнинг 17 мингга яқини вафот этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: twitter.com/FCB