“Барселона” Гризманни “Ювентус”га таклиф қилмоқда

4 июл 2020, 00:49
“Барселона” форварди Антуан Гризманнинг клубдаги келажаги мавҳумлигича қолмоқда.

Каталония клуби 29 ёшли французни “Ювентус”га таклиф қилаяпти, дея хабар бермоқда Rai Sport журналисти Паоло Паганини. Ўз навбатида “Ювентус” ярим ҳимоячилари Дуглас Коста ва Адриен Рабьо каталонияликлар қизиқишлари доирасида.

Паганинининг ёзишича, “Барселона” Неймарни жамоага қайтариш учун ПСЖга ҳам франциялик футболчини таклиф қилган.

Жорий мавсумда Гризманн “Барселона” сафида Ла Лигада 32 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 та голга ҳаммуаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Rai Sport

Сўнгги янгиликлар

Барча ›