"Барселона" Гризманни "қурбон қилиши" мумкин

Alisher
11 фев 2020, 17:10
"Барселона" ҳали ҳам ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг трансферидан умидини узмаяпти.

Каталония клуби трансферни ёзда амалга оширмоқчи. Каталонияликлар Неймарнинг трансфери учун пул топиш мақсадида Антуан Гризманни "қурбон қилишлари" мумкин.

Клуб Гризманни ПСЖга таклиф қилиши ёки уни алмашишлари мумкин.

Гризманн жорий мавсум Ла Лигада 22та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 5та ассистга эришган.

Эслатиб ўтамиз, Гризманн "Барселона"га ўтган йил ёзда "Атлетико"дан ўтган эди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/lluismascaro

Сўнгги янгиликлар

Барча ›