UZ

Сўнгги янгиликлар

09:50МЮ сардорига нарх қўйди  0 09:22"Реал Мадрид" Франциядан 20 ёшли футболчини сотиб олмоқчи  0 08:55Аморим "Борнмут"га қарши ўйин олдидан "Манчестер Юнайтед" футболчиларининг жароҳатлари ҳақида гапирди  0 08:28Трансфермаркт Ла лигада энг кўп нархи ошган футболчилар рейтингини тузди  0 08:00Роналду дунёнинг машҳур фильмида рол ўйнайди  3 07:31"Нефтчи"нинг асосий футболчиларидан бирига ОКМК ва "Андижон"дан қизиқиш бор  5 01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  2 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  5 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  4 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  7 23:10Салоҳ қайтди!  9 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0

"Барселона" - "Челси" (превью) Янгиликлар

"Барселона" - "Челси" (превью)

Теглар :  ЧелсиБарселона
Бугун тунда "Барселона" ҳамда "Челси" ўртасидаги Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади.

Лондондаги илк учрашув 1:1 ҳисобида якунланган эди. "Камп Ноу"да ўтадиган баҳсга оид маълумотларни шу ерда билиб олишингиз мумкин.

Қизиқ
- Бу икки жамоа ўртасидаги Чемпионлар лигасининг 13та баҳсидан фақат биттасида 0:0 ҳисоби қайд этилган
- Месси "Челси" дарвозасига биринчи голини жорий йил, Лондондаги баҳсда урди
- "Барселона" Чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги сўнгги 6та ўйиннинг 1тасида ғалабага эришди


Тахминий таркиблар
"Барселона": Тер Штеген, Роберто, Пике, Юмтити, Альба, Паулиньо, Ракитич, Бускетс, Гомеш, Месси, Суарес.
Майдонга туша олмайди: Денис Суарес (жароҳат)
Сўроқ остида: Андрес Иньеста


"Челси": Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Кэхилл, Мозес, Фабрегас, Канте, Алонсо, Виллиан, Мората, Азар.
Майдонга туша олмайди: Давид Луис (жароҳат), Баркли (жароҳат)
Сўроқ остида: Рюдигер


Учрашувни қаерда томоша қилиш мумкин
Матч ТВ, Матч ТВ! Футбол 1, Футбол ТВ

Сўнгги ҳафтадаги ўйини
"Малага" - "Барселона" 0:2
"Челси" - "Кристал Пэлас" 2:1

Сўнгги олтита ўйиндаги натижаси
"Барселона": ҒҒДҒДҒ
"Челси": ҒММДҒҒ
(Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият)

Эрнесто Вальверде ("Барселона" бош мураббийи):
Биринчи учрашувда "Челси"нинг кучини кўрдик. Илк баҳсдаги натижа биз учун яхши, бироқ ўз услубимизда ўйнашда давом этишимиз керак. "Челси" ҳар онда гол уриши мумкин. Улар турли услублардан фойдаланишга уста, Лондонда буни гувоҳи бўлдик. "Аристократлар" ҳимояга ўтишса, уларни ёриб ўтиш жуда қийин. "Челси" қарши ҳужумда ҳам кучли. Биз эътиборли бўлишимиз керак.


Антонио Конте ("Челси" бош мураббийи):

Биринчи баҳсда ҳақиқатдан ҳам яхши ўйин кўрсатдик, дунёнинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши деярли идеал ўйнадик. Айни дамдаги натижа "Барселона"га устунлик беради. Уларнинг услубини биламиз ва биз бунга қаршилик қилиш учун бор кучимизни ишга солишимиз керак. Ҳозир биз учун оғир дамдир, лекин аҳил бўлиб, боримизни беришимиз лозим.

Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика