"Барселона" "Челси" ҳужумчисининг трансферини нишонга олди

26 апр 2026, 21:48
"Челси" ҳужумчиси Жоао Педро фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин.

Бразилиялик футболчини "Барселона" клуби сотиб олмоқчи. Каталония клуби ҳужумчининг трансферини шу ёзда расмийлаштиришга ҳаракат қилади.

Жоао Педро жорий мавсум "Челси" сафида 45 та ўйин ўтказиб, 19 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "кўклар" билан шартномаси 2033 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Fichajes