"Барселона" Бразилия терма жамоасининг икки футболчисини нишонга олди

Alisher
25 окт 2019, 16:51
"Барселона" таркибни кучайтириш учун янги номларни қидиришни давом эттирмоқда.

Каталонияликлар "Гремио" ҳужумчиси Эвертон Соарес ва "Фламенго" ҳимоячиси Родриго Кайони кузатмоқда.

"Кўк-анорранглилар" раҳбарияти Бразилия терма жамоаси футболчилари билан қишда музокараларни бошламоқчи.

Родриго Кайо 2016 йилдан бери, Эвертон эса 2018 йилдан буён Бразилия терма жамоаси шарафини ҳимоя қилишмоқда.

"Барселона" қишда "Интер"нинг икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo