"Барселона" Арауходан норози

Alisher
12 янв 2025
"Барселона" Рональд Араухонинг ҳаракатларидан норози.

Ҳимоячи жамоасини ўзгартириши мумкин ва бунга эришиш учун қаттиқ ҳаракат қилмоқда.

"Кўк-анорранглилар"га Араухонинг бундай ҳаракатлари ёқмаяпти. Олдинроқ, футболчи "Барселона"га содиқ эканини айтганди, аммо эндиликда ўзини бошқача тутяпти.

Араухонинг шартномаси 2026 йилга қадар мўлжалланган. Унга "Ювентус" ва "Арсенал" қизиқиш билдирмоқда.


AlisherMuallif
Manba: as.com