

Журналист Фабрицио Романонинг хабарига кўра, 26 ёшли испаниялик бугун тиббий кўрикдан ўтади, шундан сўнг каталонияликлар сафига қўшилади.
"Барселона"да футболчини 30 миллион еврога харид қилиш ҳуқуқи бор, "кўк-анорранглилар" агар уни харид қилишга қарор қилишса, ўйинчи билан 5 йиллик битим борасида келишишди.
Траоре 2021/22 йилги мавсум "Вулверхэмптон" сафида 23та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол уришга эришди.



