"Барселона" 12 та ўйиндан бери ютқазмаяпти

Aziz Tukhtamuradov
26 янв 2023, 09:08
"Барселона" мағлубиятсиз ўйинлар сериясини 12 тага етказиб олди.

Хави жамоаси Испания кубоги чорак финалида "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди (1:0).

Каталонияликлар сўнгги маротаба 26 октябрь куни "Бавария"га ютқазишганди (0:3). Ўшандан бери жамоа 12 та ўйинда 11 марта ғалабага эришди. Ягона дуранг 31 декабрь куни "Эспаньол" билан ўйинда қайд этилган. 

Жамоанинг ғалабали серияси эса 7 та ўйиндан бери давом этяпти.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: Opta