

Бўйининг баландлиги 190 сантиметрни ташкил қиладиган футболчининг оғирлиги 99,8 килограмм қилиб кўрсатилган.
"29 ёшли ҳужумчи керагидан 8 килограмм ортиқча вазн тўплаган", деб хабар қилди Football Italia нашри.

Эслатиб ўтамиз, Балотелли жорий мавсум давомида "Брешия" раҳбарияти билан бир неча бор можароларга дуч келди. Клуб раҳбарлари футболчига шартномани ўзаро келишув асосида бекор қилишни таклиф этди, бироқ Марио рад жавобини берган.



