Балотелли: “Карантиннинг илк кунларида картон қоғозини едим”

Eldor Akmurzayev
14 май 2020, 00:30
“Брешия” форвард Марио Балотелли уй карантини эълон қилинган дастлабки муддатни қандай ўтказганини эсга олди.

“Агар ҳозир менга тўпни берсангиз, илк урунишдаёқ уни бўй сундира олмайман. Охирги 2 ҳафтада ақлдан оздим, боиси ёлғиз қолгандим. Қизим Неаполда, ўғлим эса Цюрихда. Онамнинг ёши ўтган ва ҳимояга муҳтож. Ака-укаларим фарзандлари билан карантинда, шу туфайли бир ўзим қолдим.

Югуриш йўлакчасисиз, одатдагидек машқ қилиш қийин. Рухсат тегмаган бўлса-да, бироз югуриш учун уйим яқинидаги паркка чиқдим.

Дастлабки, уч кун давомида картон қоғозини едим ва девор бўлакларини тишламоқчи бўлдим, чунки қандай овқат тайёрлашни билмасдим. Яхшиямки, овқатга буюртма беришга муваффақ бўлдим”, дейди Марио.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Football Italia