UZ

Сўнгги янгиликлар

19:12Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон 8:1  0 19:07Olamsport: Шаҳобиддин Зоиров Россияда, Истомин "Уимблдон"да қатнашади ва бошқа хабарлар  1 18:54Руни Англия терма жамоасига чақирилмади  3 18:45Роналду солиқ тўламагани учун қамоқ жазосига ҳукм этилиши мумкин  9 18:27Португалиянинг Конфедерациялар кубоги учун кенгайтирилган рўйхати эълон қилинди  0 18:20Ёшлар лигаси. 12-тур. LIVE Ҳисоблар  0 18:14Санья: "Гризманн ҳар қандай жамоага кўникиб кетади, у АПЛ кашфиёти бўлиши мумкин"  0 18:12"Легионер мухлис". Иккинчи сон  3 17:49ВИДЕО. "Нефтчи" - "Навбаҳор" - 1:0  4 17:43Мхитарян: "Иккинчи гол урилган вазиятда у ерда бўлмаслигим керак эди"  2 17:34Кейруш Ўзбекистонга қарши тайёргарлик бошланганини Facebook'даги саҳифасида маълум қилди  9 17:25Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Таиланд - Ўзбекистон ОНЛАЙН ВИДЕО  17 17:18Биринчи лига. 11-тур учрашувлари бошланди. LIVE  18 17:12Диёр Туропов: “Локомотив”нинг муваффақиятига хисса қўшаётганимдан хурсандман  0 17:12Зидан Моратани "Реал"да қолишга кўндирмоқда  6

26 ноя 10:31
Янгиликлар

"Баланд дор"даги адолат ҳақида

Деярли бир ойдан буён “Ballon d’Or” яъни “Олтин тўп” соврини мавзуси қизғин муҳокама қилиняпти. Оҳ, қанчадан-қанча таҳлилий мақолалар, статистикалар, фактлар. Кузатиш қизиқ, албатта.
Бир қарасанг, Блаттер Мессини индивидуал жиҳатдан кучлироқ, Роналду эса "командор" эканини айтиб, интерью беради. Роналду эса ўз навбатида Блаттерга узоқ умр тилаб, “Олтин тўп” соврини топширилиш маросимига ташриф буюрмаслигини айтади. “Барибир “суюклигингиз Мессига берсиз-ку”, дегандай аразлайди.

Бир журналист бу ҳолат Риберининг фойдасига ишлаши, бу жанжаллардан кейин Мессига олтиндан бўлган бу тўпни бериш Криштининг гапларини тасдиқлагандай бўлиши мумкин эканлигидан унга берилмаслиги, Роналдуга берилса Блаттер ундан қўрқиб кетгандек ёки айбини тан олгандек таассурот қолдириши мумкинлигини айтиб, бу орада четда тинчгина, футболини ўйнаб, натижа кўрсатиб юрган Риберига совринни топшириш энг тинч вариантлигини айтиб, таҳилилий мақола ёзворадими-ей.

Бошқаси ким қанча соврин ютганини санаб кетади. Рибери ўзи иштирок этган барча мусобақаларда ғолиб бўлгани, Рибери уларда ўзини яхши томондан кўрсатиб, ғалабага муносиб ҳисса қўшгани, термаси билан жаҳон чемпионатига йўл олганини таъкидлайди. Бошқачи Мессининг голларини санаш билан кунини ўтқазади. Роналдунинг ҳозир қандай формада эканини, Швецияни бир ўзи енггани ҳақида гапириш, энг сўнгги урф бўлган “тренд” гаплардан. Ҳамма ўзининг ҳақиқатини пешлайди. Ўзича адолат ўрнатиш ниятида.

Ким муносиброқ? Кимга берилиши керак? Нега берилиши керак? Чуқурлашиб кетяпмиз, мен сизга айтсам.

Аслида-чи, ҳаммаси осонроқ, оддийроқ ҳаммаси.

Шунчаки, ғолиблар қандай аниқланишига эътибор қаратилса, ҳаммаси анча ойдинлашади.

Ҳоп, ғолиблар қандай аниқланар эди? Ҳа, ФИФАга аъзо бўлган ҳар бир мамлакатдан уч вакил: терма жамоа бош мураббийи, терма сардори ва бир журналист (матбуот хизмати вакили) овоз беришади. Биздан масалан Миржалол Қосимов, Сервер Жепаров ва Григорий Ртвеладзелар овоз беришди. Қосимовнинг жавоблари билан танишдингиз ва яхшигина баҳслашиб олишга ҳам улгурдингиз. Аминманки, агар унинг учталигига Роналду кириб, Месси кирмай қолганида ҳам бахслар кўп бўлса кўп бўлардики, бундан кам бўлмасди.

Гапнинг индаллоси бундай. Мураббий, футболчилар доимий равишда, жаҳон футболини кузатиб, йил давомида энг яхши ўйин кўрсатган футболчини аниқлаб, домий равишда таҳлил билан шуғулланиб юрмайди. Уларга футболчилар рўйхати берилади, энг яхши деб билганингларни белгилаб беринглар шундоқ, дейилади. Улар овоз беришади. Бу ерда эса асосий планга симпатия чиқади. Бу нормал инсоний фактор. Уларга танлов имконияти берилди, улар танлашди. Бўлди.

Бундай ҳолатда эса, муносиб деб билганларимиз эмас, энг ёрқин футболчилар имконияти юқорилашиб кетаверади. Шунинг учун ҳам “Интер” билан Чемпионлар Лигасини ютиб, терма жамоаси билан жаҳон чемпионати финалигача борган Снейдер эмас, Месси “Олтин тўп”ни қўлга киритаверади. Шу сабабдан жаҳон, Европа чемпиони бўлган Иньеста эмас яна ўша Месси тилладан бўлган матоҳ соҳиби бўлаверади. Айнан мана шу сабабдан бу мавсумда муносиблардан муносиб деб ҳисобланаётган Рибери эмас, сўнгги вақтлардаги ҳаддан ташқари ёрқин ўйинлар кўрсатаётган Роналду ёки яна ўша Месси ғолиб бўлиб кетса ҳам ҳайрон бўлмайман. Бунинг учун Блаттер ёки ФИФАни ҳам айблаб ўтирмайман.

Биласизми нима, менда овоз бериш имкони бўлганда, биринчи ўринга ўйлаб ўтирмай Ибрагимовични қўярдим.

Адолатданмасми? Мендан адолатли танлов эмас, танлов қилиш сўралди. Шунақа гаплар.

Аброр Қодиров

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Нефтчи" дастлабки ўйинда кичик ғалабага эришди
Ўзбекистон кубоги 1/8 финалидан ўрин олган "Нефтчи" -...  138
Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал. "Пахтакор" - "Насаф" 0:3 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал босқичи дастлабки ўйинлари...  129
"Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео) "Малага" "Реал"га ўйинни сотганмиди? (видео)
Бир неча кун олдин "Малага" ҳамда "Реал"...  87
Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО Футзал. U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон - Мўғулистон ОНЛАЙН ВИДЕО
Таиландда футзал бўйича U-20 Осиё чемпионати давом этмоқда.  86
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: