UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46Испания чемпионати. “Атлетик” сафарда йирик ғалабага эришди, “Эйбар” “Леганес”дан устун келди  0 01:39“Витесс” ўз тарихида илк марта Голландия кубогини қўлга киритди  0 01:33“Хоффенхайм” 29 ёшли мураббий билан ЕЧЛга йўлланма олди  0 00:15Арсен Венгер: “Тоттенхэм” йигирма йил ичида илк марта мавсумни биздан юқорида тугатади”  4 23:56“Тоттенхэм” 22 йил ичида илк марта чемпионатни “Арсенал”дан юқори поғонада якунлайди  0 23:52"Дибала ниқоби"ни кашф этган вундеркинд Роналдиньо унга кимлиги, "Монако" ва Буффон ҳақида  2 23:22Olamsport: Боксчимиз Осиё чемпионатини ғалаба билан бошлади, Истомин Португалияда ва бошқа хабарлар  0 23:19Антонио Конте: “Эвертон”ни мағлуб этиш осон кечгани йўқ”  1 23:08"Оқ-тепа". Иккинчи учрашувда ҳам ғалаба  0 22:41Англия чемпионти. “Тотенхэм” ўз уйида “Арсенал”дан устун келди  12 22:29“Спартак” 1999 йилдан буён илк марта чемпионатнинг ҳар икки учрашувида ЦСКАни мағлуб этди  3 21:50ВИДЕО. "Эвертон" - "Челси" 0:3 ёхуд Педронинг "ўқдек" зарбасини томоша қилинг  5 21:25Жозе Моуриньо: "Манчестер Юнайтед" жуда чарчаган"  6 21:13Россия. «Спартак» ЦСКАни мағлуб этди   9 20:41ВИДЕО. МЮ - "Суонси" 1:1 ёхуд Эррера ўз жойида қолиши керак эди...  1

09 июл 12:51
Янгиликлар

Баҳодир Давлатов: “Биринчи лигадаги ҳакамликдан кўнглим тўлмаяпти”

Бугун биринчи лиганинг биринчи босқичдаги сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади.
 “Шарқ” минтақаси иштирокчиси “Янгиер”нинг бугунги кунга келиб, кейинги босқичга йўлланма олиши сўроқ остида турибди. Сабаби 8-ўринни эгаллаш учун “Янгиер”га Тошкентнинг “Истиқлол” жамоаси рақобатчилик қилмоқда. Шу боис мазкур жамоаларнинг баҳси бугун бошқаларга нисбатан шиддиатли ва кескин ўтишини бемалол таҳмин қилиш мумкин.
Ҳал қилувчи ўйин олдидан “Янгиер” жамоасига бефарқ бўлмаган мураббий, Баҳодир Давлатов билан суҳбатлашдик. Баҳодир Бойжонович, бугунги кунда расмий равишда жамоада фаолият кўрсатмаётган бўлсада, амалда мураббийлар штабига керакли маслаҳатларни бериб, жамоага бош-қош бўлиб турибди.

- Баҳодир ака, бугун “Шарқ” минтақасида 8-ўрин учун жиддий кураш кечади. Мазкур ўйинлар олдидан ушбу ўринга қўпроқ қайси жамоанинг имкониятини юқори баҳолайсиз?

- Дарҳақиқат, биринчи босқичнинг сўнгги туридан ўрин олган ўйинларнинг аҳамияти юқори. Чунки бугун саккизликка кириш учун жамоамиз каби “Истиқлол” ҳам астойдил курашмоқда. Эътиборлиси ҳар иккала жамоа ҳам сафарда ўйнайди. Агарда асосий рақобатчимиз, “Истиқлол” ҳам, жамоамиз ҳам бугун мағлубиятга учраса, битта очко фарқи билан биз иккинчи босқчига йўл оламиз. “Истиқлол” бугун “НБУ-Осиё” майдонида меҳмон бўлади. Яхши биласиз, “банкирлар” ўз майдонида очко улашиб юборадиган жамоалардан эмас. “Янгиер” эса Тошкентнинг яна бир жамоси “Оқтепа” билан куч синашади. Умид қиламанки, бўлажак баҳслар ҳалол ўтади ва муносиб жамоа ғалаба қозонади.

- “Янгиер” аввалига чемпионатда яхши старт олганди. Аммо охирги турларда бир қатор муваффақиятсиз ўйинлардан кейин, жамоанинг турнир жадвалидаги ўрни ҳам пастлаб кетди. Бунга нима сабаб?

- Ҳа, тўғри айтасиз, гарчи таркибимиз асосан ёш футбочилардан ташкил топган бўлсада, чемпионатни ёмон бошламагандик. Лекин айтиб ўтганингиздек, айни пайтга келиб 8-ўринни эгаллашимиз ҳам сўроқ остида турибди. Албатта бунинг ўзига яраша сабаблари бор. Эътибор беринг-а, жамоамиз сафар ўйинларида гарчи биринчи бўлиб ҳисобни очсада, барибир якунда мағлубиятга учрамоқда. Шунингдек пенальтилардан ҳам “Янгиер” жуда кўп жабр кўрмоқда. Ваҳоланки, илгари жамоамиз сафардан кўпинча ғалаба билан қайтарди. Демоқчиманки, ҳакамлар кўп холларда жамоамизни “синдириб” қўйишмоқда. Ҳайронман, улар бизни чемпионатда иштирок этишимизни исташмаяптимикин. Лекин шундай бўлсада, футбочилар бор кучларини бериб ўйнашмоқда. Ачинарлиси, “Янгиер”да энди-энди маҳаллий ёш футболчилар етишиб чиқаётган пайт. Бу йил таркибни маҳаллий ёшлар билан тўлдиришга қарор қилдик. Уларнинг маҳорати ўйиндан-ўйинга ошиб бормоқда. Ўсмирлар ва ёшлар терма жамоамизга бир нечта футболчиларимиз номзод эканлигини ҳам унутмаслик керак (1995 ва 1997 йиллардан туғилган болалар ўртасидага терма жамоалар назарда тутилмоқда - муаллиф). Насиб қилса кузда БААда ўтадиган ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионатида жамоамиз умидли ёшлари ҳам иштирок этади.

- Айнан қайси ўйинларда ҳакамликдан кўнглингиз тўлмади?

- Бу борада 16-турда “Қўқон-1912” билан кечган ўйинни мисол тариқасида кўрсатиш мумкин. Очиғи, мазкур сафар ўйинимизга бормоқчи эмас эдим. Лекин йигитлар илтимос қилиб, Қўқонга боришим кераклигини сўрашди. Агарда гапларимга ишонмасангиз, ушбу ўйин қайдномасига эътибор беринг. Ўйиннинг 70-дақиқасига қадар ҳисоб 0:0 кўринишида эди. Аммо ҳакам йўқ жойдан дарвозамиз томон пенальти белгилади. Ундан мезбонлар унумли фойдаланиб қолишди. Учрашув тугашига 5 дақиқа қолганида эса бош ҳакам (Мурод Муҳаммедов, Тошкент) вазиятни юмшатиш мақсадида “Қўқон-1912”нинг икки нафар футболчисига қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатди. Тўғриси, бу пайтга келиб ўйин тақдири ҳал бўлиб улгурганди. Қолган вақт давомида рақиб дарвозасини ишғол этишимиз қийин эди. Шунга ўхшаш бир қатор мисолларни келтиришим мумкин. Аммо энди бундан нима фойда. Тўғри тушунинг, бу билан жамоамизни оқламоқчи эмасман. Аввало натижага биринчи навбатда мураббий жавоб беради. Кейин эса футболчилар. Лекин одамни дилини хира қиладиган ҳакамликдан кейин, нима қилиш керак?!

- Дарвоқе, “Янгиер” 20-турда ўз майдонида лига дебютанти “Хотира-79”га имкониятни бой берди. Бунгача сафардан ғалаба қозона олмаган жамоага очко улашишингларни қандай тушуниш мумкин?

- Айтишим керакки, мазкур ўйинда меҳмонлар ғалаба қозонишган бўлишсада, уларни ҳаққоний муваффақият билан қутлайман. Ҳақиқатдан ҳам шу куни Наманган жамоаси нисбатан кучли ўйнади. Буни инкор эта олмайман. Мағлубиятнинг асосий сабаби, бундан олдинги турда йигитлар “Андижон” билан ўйинда катта куч сарфлаб юборишгани билан боғлиқ. Футболчилар ўйиндан ўйинга қисқа вақт ичида ўзларини тиклаб олишга қийналмоқда. Шунинг учун чемпионат тизимини ўзгартириш керак.

- Сизнингча, бу борада қандай услуб маъқул?

- Чемпионат тизимини янгилаш керак. 24та жамоа бўлиши шарт эмас, 20та бўлса ҳам етарли бўлади. Халқимизда озгинаю, созгина деган гап бор. Шунга амал қилиб, ўйинлар сонини эмас, сифатини ошириш лозим. Шунда лигага бўлган эътибор ва қизиқиш ҳам ортади. Бунинг учун биринчи лиганинг ҳам ҳудди олий лигадек ўтказиш керак. Чемпионат бошланмасидан олдин шу масалани кўтариб чиққанман ва ПФЛга, шахсан Фарҳод ака Магомедовнинг ўзига ҳам айтганман.
Ҳафтада икки маротаба ўйин ўтказиш тан олиш керак, бугунги кунда биринчи лига жамоалари учун эмас!

- Тўғри айтасиз, бугунга келиб ҳар уч кунда бир футбол ўйнаш биринчи лига жамоалари учун қийин кечаётгандек туюлмоқда.

- Кўпчилик айтиши мумкин, Европада жамоалар ҳар уч кунда расмий ўйинларда майдонга тушишадику деб. Тўғри, бундай фикрга борадиганлар ҳам қайсидир маънода ҳақ. Лекин ўз ички имкониятларимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, бугунги кунда биринчи лига жамоалари бундай тизимда ўйнашга тайёр эмас. Бунинг учун аввало футболчиларнинг овқатланиш жараёнига ҳам жиддий эътибор қаратмоқ лозим. Одатда профессионал клубларда кечки овқат тановул қилиб бўлинганидан кейин, жамоа шифокори футболчиларга турли хил витаминларни беришади. Айтингчи, ҳозир биринчи лигада қайси жамоада футболчиларга шундай фойдали витаминлар берилади? Менимча 1-2 клубни ҳисобга олмаганда, айтарли ҳеч қайси жамоада бундай қилинмайди. Шундай экан, футболчилар қандай қилиб, уч кунда бир бор кучи билан футбол ўйнаши учун ўзида куч топа олсин?! Шунинг учун юқорида айтиб ўтганимдек, ПФЛ биринчи лигани ҳам ҳудди олий лига тизимидагидек ўтказса мақсадга мувофиқ бўларди. Биринчи лига жамоалари ҳам шундай тизимда ўйнаб, босқичма-босқич олий лигага мослашиб боришини ҳам унутмаслик керак.

- Бу услубга ўтишни биринчи лига клубларининг барчаси мақуллайдимикин?  

- Ннга энди фикримга қўшилмаслиги мумкин. Ўзингизга яхши маълум, ҳозир юртимизда тез юрар поездлар хизмати йўлга қўйилган. Шунинг учун водий жамоаларининг Хоразм ёки нукусга бориб ўйин ўтказиб келиши қийин бўлмайди. Ўзингиз ўйланг, водий жамоаси Хоразмга ҳудди ҳозирги тизимдагидек, иккита ўйин ўтказиш учун сафар уюштиради. Бир ҳафта мобайнида Хоразмда меҳмонада футболчиларни овқат билан таъминлаш ва бир қатор ҳаражатларни инобатга олсак, бу менимча уларга бироз қимматроққа тушади. Агарда ҳафтада бир марта ўйин бўлса, водий жамоалари бемалол Хоразмга бориб, ўйинни ўтказиб ортига қайтиши мумкин бўлади. Кейин ўз майдонида бошқа жамоа билан куч синашиб, ундан сўнг сафарга яна Вохага эмас, Тошкентга боради. Шундагина барча клубга осон кечади. Ишонинг, ўйинлар сифати ва савиясида ҳам ўсиш кўзга ташланади. Айни пайтдаги имкониятимиз шунга тўғри келади.

- Яна “Янгиер” жамоаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Жамоага раҳбарият томонидан бўлган эътибор қандай? Моддий томондан қийинчилик йўқми?

- Эътибор яхши эмас. Футболчилар бир неча ойдан буён маош олишмасдан ўйнаб келишмоқда. Шундай бўлсада, йигитлар ҳар бир ўйинда қўлдан келганича, бор кучларини бериб ўйнашмоқда.

- Чемпионат бошидаёқ, етакчи футболчиларнинг жамоадан кетиб қолишига нима сабаб?

- Улар ҳам айнан моддий қийинчилик юзага келганлиги боис кетишга қарор қилишди. Етакчи ўйинчиларимиз бошқа вилоятдан таклиф этилганди. Улар маош берилмаётган пайтларда, олдимга келиб, маошларимизни бериб туришсин, айтинг дерди. Футболчиларни ҳам тўғри тушуниш керак, улар ҳам уйига борганида ота-онасига пул бериб, оиласига ёрдам бериши керак. Аммо футболчиларга маошларини бера олмадик. Шу боис айрим ўйинчилар билан дўстона хайрлашдик.

Исломбек Рустамбеков суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди Олий лига. "Пахтакор" автогол эвазига "Навбаҳор"дан устун келди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Пахтакор" -...  166
Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар Олий лига. 8-тур. "Локомотив"дан 7:0 ва бошқа натижалар
Бугун Ўзбекистон олий лигасида 8-турнинг яна олти учрашуви бўлиб...  143
Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди" Илҳом Мўминжонов: "Ўйин дурангга мос эди"
"Пахтакор" - "Навбаҳор" учрашувидан сўнг ташкил...  103
Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди Олий лига. Ғузорда "Қўқон-1912" ғолиб бўлди
Олий лиганинг 8-туридан ўрин олган "Шўртан" -...  52
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: