UZ

Сўнгги янгиликлар

23:57Спортчилар ижтимоий тармоқларда  5 23:55Cергеевнинг голи терма жамоамизга ғалаба келтирди  4 23:42Назорат учрашуви. “Қизилқум” – “Динамо” 0:2  2 23:10“Бунёдкор” – “Металлург” - 1:1  5 22:54«Зенит» – «Рубин» – 2:1. Дриусси “дубл”га эришди  4 21:56Карло Анчелотти "Милан"дан учралган йирик мағлубиятдан кейин нималар деди?  11 21:41Неймар билан боғлиқ ҳолат ҳатто Бускетсни гапиртирди  14 21:13"Реал", "Барселона" ва "Челси" 18 ёшли ҳимоячига қизиқмоқда  6 20:44Жозе Моуриньо "Вест Хэм"дан чўчимоқда  10 20:12Карим Бензема Мбаппе трансферининг бир қисми бўлиши мумкин  26 20:04Бугун тунда бўлиб ўтадиган супер-учрашувни қаерда томоша қилиш мумкин?  17 19:54"Ливерпуль" PL Asia Trophy ғолибига айланди  6 19:43"Барселона" Дибалани 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин  22 19:41Футзал. Клублар ўртасидаги ОЧ. "A" гуруҳи 2-тур натижалари + ФОТО  3 19:26Криштиану Роналду ташриф буюрган учрашувда дуранг қайд этилди  5

11 апр 10:58
Янгиликлар

Бабаян ва Искандеров – март ойи лауреатлари!

Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши мураббийи ва ўйинчисини аниқлаш бўйича журналистлар ўртасида ўтказилган сўровномада «Пахтакор» вакиллари – жамоа бош менежери Самвел Бабаян ва иқтидорли ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров ғолиб чиқди.
Ўзбекистон чемпионатининг март ойидаги энг яхши футболчиси ва мураббийини аниқлаш бўйича ОАВ ходимлари, журналистлар ўртасида ўтказилган сўровнома 7-10 апрель кунлари бўлиб ўтди. Сўровномада журналистлар Олий Лига клубларида фаолият олиб бораётган 10 нафар мураббий ва 24 нафар футболчини ғолибликка даъвогар сифатида кўрсатишди.

Мураббийлар ўртасидаги курашда «Пахтакор» бош менежери Самвел Бабаян, «Олмалиқ» устози Игорь Шквиринни 19 баллга ортда қолдириб, март ойининг энг яхши мураббийи деб топилди. Ушбу мутахассис қўл остида «Пахтакор» март ойида Олий Лига-2014 доирасида учта ўйин ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди. Жумладан, жамоа ўз майдонида «Қизилқум»ни 1:0 ҳисобида мағлуб этган бўлса, сафарда «Андижон» ва «Нефтчи» жамоалари устидан мос равишда 1:0 ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Футболчилар орасида эса март ойи якунларига кўра «Пахтакор» ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеровга тенг келадиган футболчи топилмади. «Пахтакор»нинг март ойидаги ўйинларида Искандеров гол урмаган бўлса-да, жамоасининг кетма-кет ғалабаларида ва охир-оқибат Олий Лига-2014 жадвалида якка пешқадам бўлиб олишида муҳим роль ўйнади, ўзининг чиройли ва аниқ тўп узатишлари билан нафақат мухлис ва мутахассислар олқишига сазовор бўлди, балки жамоадошларининг муҳим голларига-да ҳаммуаллифлик қилди.

Маълумот ўрнида, март-ноябрь ойларида ўтказиладиган Ойнинг энг яхши футболчиси ва мураббийи танловиларининг натижалари умумлаштириб чиқилади ва натижалардан келиб чиқиб, ЎзПФЛнинг 2013 йилдаги энг яхши футболчиси ва мураббийи номи аниқланади.

«Ойнинг энг яхши ўйинчиси» сўровномаси март ойи кучли бешлиги:
1. Жамшид Искандеров («Пахтакор») – 82 балл.
2. Шерзод Ҳакимов («Олмалиқ») – 47 балл.
3. Иван Нагаев («Локомотив») – 42 балл.
4. Воҳид Шодиев («Бунёдкор») – 27 балл.
5. Андрей Мелничук («Динамо») – 16 балл.

«Ойнинг энг яхши мураббийи» сўровномаси март ойи кучли бешлиги:
1. Самвел Бабаян («Пахтакор») – 95 балл.
2. Игор Шквирин («Олмалиқ») – 76 балл.
3. Бахтиёр Ашурматов («Навбаҳор») – 65 балл.
4. Вадим Абрамов («Локомотив») – 33 балл.
5. Рўзиқул Бердиев («Насаф») – 26 балл.
Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди Ўзбекистон Туркияда "Зоб Оҳан"га ютқазди
Туркияда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси бугун назорат...  149
Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум Ўзбекистоннинг БАА билан ўйинга таркиби маълум
Бугун Ўзбекистон U-22 терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичида ...  141
Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз? Диёр Имомхўжаев: Мени “Зоб Оҳан” қизиқтирмайди. Хитой ва Кореяни нима қиламиз?
Ўзбекистон терма жамоасининг “Зоб Оҳан”га имкониятни бой бериши...  120
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО) 
Ким кучли: Лукаку (МЮ) ёки Мората ("Челси") ? (ФОТО)
Англия премьер лигаси гегемонлари "Челси" ҳамда...  78
������.�������

Выберите страну:

Mamlakatni tanlang:

Выберите язык новостей:

Yangiliklar tilini tanlang: