

Учрашув мезбонларнинг мутлақ устунлигида ўтди ва 7:0 ҳисобидаги йирик натижа билан якунланди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Абдулла Абдуллаев меҳмонлар сафида учрашувни асосий таркибда бошлади ва ўйинда тўлиқ иштирок этди. Меҳмон жамоа вакиллари баҳс давомида икки киши кам бўлиб қолишди.
БАА, 13-тур
"ШАБАБ АЛ-АҲЛИ" — "ДИББА АЛ-ФУДЖАЙРА" 7:0
"Шабаб Ал Аҳли": Ҳассан Ал-Мекбаали, Кауан Сантос, Богдан Планич, Игор, Рикельме, Саид Эззатоллаҳи, Брено, Федерико Картабия, Ал-Мансури, Яҳё Ал-Ғассани, Матеусао.
"Дибба Ал Фужайра": Муҳаммад Ал-Ровайҳи, Учино, Яго, Халед, Гилмарио, А. Хамис, Саймон Кабрал, Абдулла Абдуллаев, Карлиньос, Меме, Ал-Балуши.



